“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков бошчилигидаги делегациянинг Малайзияга амалий ташрифи доирасида ушбу мамлакатнинг етакчи таҳлилий маркази ҳисобланган Стратегик ва халқаро тадқиқотлар институти (ISIS Malaysia) билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Малайзия Стратегик ва халқаро тадқиқотлар институти Малайзия Стратегик ва халқаро тадқиқотлар институти 1983 йил апрель ойида мустақил нотижорат тадқиқот ташкилоти сифатида таъсис этилган. Институт ташқи сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, давлат бошқаруви, ижтимоий сиёсат, технологиялар, инновациялар ва атроф-муҳит соҳаларида тадқиқотлар олиб боради. Шунингдек, институт экспертлари мунтазам равишда мамлакатнинг концептуал ҳужжатларини тайёрлашда, хусусан Малайзиянинг “Vision 2020” стратегиясини, “Иқтисодиёт бош режаси” ташаббуси ва “Малайзия Мадани” концепциясини ишлаб чиқишда қатнашган.
Таъкидлаш лозимки, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда “Малайзия Мадани” концепциясининг мақсад ва вазифаларида ҳамоҳанглик мавжуд бўлиб, “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Малайзия Стратегик ва халқаро тадқиқотлар институти ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум асосида ушбу ўҳшашликларни батафсил ўрганиш, шунингдек, стратегик ҳужжатларнинг ижросини мониторинг қилиш бўйича тажриба алмашиш бўйича келишиб олдилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази делегациясининг Малайзияга ташрифи давомида Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар маркази директори Ли Хен Гуе билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда асосий эътибор Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишга қаратилди. Ўз навбатида, Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар маркази Ли Хен Гуе Ўзбекистон ва Малайзия икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада жадаллаштиришга қизиқиш билдираётганини таъкидлади. Икки давлатнинг ўз минтақаларида иқтисодий ривожланиш бўйича илғор мамлакатлардан эканлиги ҳамда мазкур салоҳият Марказий Осиё ва АСEАН маконида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилишига эътибор қаратилди.
Ўз навбатида, “Тараққиёт стратегияси” раҳбари Элдор Туляков малайзиялик ҳамкорларни мамлакатимизда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар, шунингдек, Марказ фаолияти билан яқиндан таништирди.
Шунингдек, “Тараққиёт стратегияси” маркази делегациясининг Малайзия Федерал суди Марказий аппарати раҳбари Замри Бин Ҳожи Бакар билан учрашуви ҳам ташкил этилди. Учрашувда Замри Бакар суд тизими соҳасида ҳамкорлик, хусусан, Ўзбекистон – Малайзия делегациялари ва тажриба алмашинувини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.
Ўз навбатида, Марказ раҳбари Элдор Туляков хорижий томонни қизиқтирган барча саволларга жавоб бериб, мамлакатда судлар мустақиллигини янада ошириш бўйича “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида эришилган натижалар ва қўйилган вазифалар ҳақида маълумот берди.
Малайзия Федерал суди Марказий аппарати раҳбари З.Бакар Ўзбекистонда суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни олқишлаб, қисқа давр ичида катта ижобий натижаларга эришилганини эътироф этди. Якунда томонлар ўзаро манфаатли соҳа ва йўналишлар доирасида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмат