“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков бошчилигидаги делегациянинг Малайзияга амалий ташрифи доирасида Малайзия парламенти Девони раҳбари – Аҳмад Ҳусаини бин Абдул Раҳмон билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида парламентлараро ҳамкорлик масалалари, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг устувор йўналишлари ҳамда парламентнинг ролини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Малайзиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси раҳбарияти – ташкилот бош котиби Альтаф Девияти ва инсон ҳуқуқлари бўйича вакил – Нур Осиё Моҳд Аваль билан учрашди.
Мулоқотлар жараёнида малайзиялик ҳамкорлар томонидан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланиб, мамлакатимизнинг ушбу соҳадаги халқаро майдондаги фаоллиги алоҳида эътироф этилди. Жумладан, Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича асосий халқаро ҳужжатларга қўшилиши ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро конвенцияларни имплементация қилишда катта тажрибага эга эканлигини таъкидланди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази делегацияси Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатия ва ташқи алоқалар институтига ҳам ташриф буюрди.
Институт 1991 йилда ташкил топган бўлиб, мазкур мамлакат дипломатларининг халқаро муносабатлар, стратегик таҳлил ва инқирозларни бошқариш каби йўналишларда малакасини ошириш, шунингдек, халқаро ва маҳаллий мутахассислар учун дипломатиянинг турли йўналишлари бўйича махсус ўқув-амалий курслар ташкил қилиш билан шуғулланади.
Бош директор Сайд Бакри билан учрашувда “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Малайзия Дипломатия ва ташқи алоқалар институти ўртасида икки томонлама шерикликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, учрашувда малайзиялик ҳамкорлар “Тараққиёт стратегияси” маркази фаолияти, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни билан таништирилиб, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий кун тартиби, Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорлик динамикаси муҳокама қилинди. Якунда томонлар қатор манфаатли йўналишлар доирасида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати