Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ESCAP) минтақавий ваколатхонаси томонидан Шимолий ва Марказий Осиёда барқарор ривожланиш учун савдо ва савдони соддалаштиришнинг трансформация салоҳиятидан фойдаланиш бўйича экспертлар гуруҳи йиғилиши ташкил этилди.
Халқаро конференция шаклида ўтган тадбирда ESCAPга аъзо давлатларнинг расмий вакиллари, етакчи таҳлил марказлари экспертлари ҳамда тадқиқотчилар қатнашди.
Халқаро тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Фаррух Хакимов Ўзбекистоннинг қўшни Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро савдони рақамлаштириш бўйича эришган ижобий натижалари ҳамда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришда савдони соддалаштириш ва рағбатлантириш имкониятлари мавзусида тақдимот қилди.
Тақдимотда мамлакатимизда савдони рақамлаштириш ва соддалаштириш, шунингдек ахборот технологиялари соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда эришилаётган муваффақиятлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида тегишли чора-тадбирлар самарали йўлга қўйилганлиги, натижада барча йўналишларда рақамлаштириш янги босқичга чиққанлиги таъкидланди. Шунингдек, тақдимотда Ўзбекистонда трансчегаравий савдони рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотларнинг халқаро даражада эътироф этилаётганлиги қайд этилди. Жумладан, БМТнинг рақамли ва барқарор савдони рағбатлантириш бўйича сўнгги ҳисоботида Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида етакчи давлат сифатида баҳоланганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, экспертлар гуруҳи йиғилишида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан дўстона ва ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари натижасида минтақада сиёсий мулоқот ва ишонч мустаҳкамлангани, ўзаро савдо ҳажми эса сезиларли даражада ошгани таъкидланди. Шу билан бирга, экспертлар томонидан минтақавий савдони жадаллаштириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати