Жорий йилнинг 17 март куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Италия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида Турин Политехника Университетида “Ўзбекистон ва Италия: илм тармоғини кенгайтириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Италия Ташқи ишлар вазирлигидан Италия – Марказий Осиё ҳамкорлик формати бўйича Италия миллий координатори Федерико Фаилла бошчилигидаги делегация ҳамда Италиянинг етакчи ақл марказлари ва университетларидан тадқиқотчи–экспертлар иштирок этди.
Тадбир доирасида Ўзбекистонда Италия ҳукумати томонидан амалга оширилаётган “Орол бўйи минтақасининг экологик ва ижтимоий-иқтисодий тикланиши” дастурининг амалий жиҳатлари ҳамда қишлоқ хўжалиги ва сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги долзарб тенденциялар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Италия томонлари қишлоқ хўжалиги ҳамда сув ресурсларини бошқариш соҳасида етакчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва тадқиқот муассасалари ходимлари учун Ўзбекистонда ва Италияда “ёзги мактаблар” ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги бўйича онлайн курслар ўтказиш, шунингдек, ушбу йўналишда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни келишиб олиш бўйича таклифларини илгари сурдилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази директори ўринбосари Нилуфар Дониёрходжаева ўз нутқида соҳага оид вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда тармоқ мутахассислари ўртасида самарали мулоқот платформасини яратиш муҳимлигини таъкидлаб, мавжуд муаммолар, хусусан, қишлоқ хўжалиги ва сув ресурсларининг етишмовчилиги билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилиш зарурлигини қайд этди.
Давра суҳбатида Италиянинг “SOGESID” компанияси вакиллари ҳамда Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари мутасаддилари ўзаро фикр алмашди. Якунда сув ресурсларини самарали бошқариш бўйича бир қатор таклифлар билдирилиб, Марказий Осиё ва Италия давлати билан кўп томонламали ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида ҳам муҳокамалар олиб борилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати