Бельгиянинг Брюссел шаҳрида бўлиб ўтаётган Фуқаролик жамияти ҳафталигининг учинчи кунида “Технологиялар умумий манфаатлар учун: демократик, инклюзив ва рақобатбардош Европа учун зарур инновациялар” мавзусида сессия ўтказилди.
Сессияда Европа Иттифоқида фуқаролик жамияти институтларининг роли, жумладан, рақамлаштириш, сунъий интеллект ва рақамли кўникмалар, фуқаролик жамияти ташкилотлари учун барқарор молиялаштириш манбалари ҳамда уларни қўллаб-қувватлашда мослашувчан Европа Иттифоқи бюджети каби масалаларга эътибор қаратилди.
Халқаро тадбир доирасида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков бошчилигидаги Ўзбекистон фуқаролик жамияти делегацияси қатор хорижий турдош ташкилотлар, таҳлил марказлари ва экспертлар билан учрашувлар ташкил қилиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Хусусан, Европанинг етакчи фуқаролик жамияти ва таҳлил марказлари вакиллари билан учрашувларда фуқаролик жамияти институтларининг турли давлатлардаги ўрни ҳамда бугунги кунда улар олдида турган долзарб масалаларни ҳал қилишда ўзаро тажриба алмашиш ва амалий таклифларни ишлаб чиқишнинг аҳамияти хусусида фикр алмашилди. Ўзбекистон вакиллари мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларда фуқаролик институтлари фаоллиги ҳамда ислоҳотлар жараёнида ўз ташаббусларини илгари суриш орқали давлат ва жамият ўртасида конструктив мулоқотни таъминлаётганлигини қайд этишди. Халқаро экспертлар мазкур жараёнларда хорижий тажрибага урғу берилаётганлиги ва нуфузли халқаро тадбирларда Ўзбекистон вакилларининг доимий иштирок этаётганлигига эътибор қаратиб, турли соҳаларда ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди.
Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролик жамияти делегациясининг Бельгияга ташрифи доирасида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляковнинг Брюссел шаҳридаги мамлакатимиз элчихонасида “Diplomatic World” журнали Бош муҳаррири Барбара Дитрих ҳамда “Diplomatic World Institute” таҳлилий марказининг лойиҳалар бўйича менежери Альберто Туркстра билан учрашуви бўлиб ўтди. Мулоқот давомида томонлар жорий йилда режалаштирилган қўшма лойиҳалар ва тадбирлар масаласи ҳамда мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг ижобий натижалари хусусида фикр алмашдилар.
“Diplomatic World” журнали Бош муҳаррири Барбара Дитрих сўнгги йилларда Ўзбекистон кўплаб халқаро тадбирларга мезбонлик қилаётганлиги ҳамда ўзининг фаол ва прагматик ташқи сиёсати билан Европа жамоатчилигида алоҳида эътибор қозанаётганлигини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан, жорий йилнинг апрель ойида режалаштирилган “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” саммитининг қадимий Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши алоҳида аҳамиятга эга эканлиги эътироф этилди.
Учрашув якунида “Тараққиёт стратегияси” маркази “Diplomatic World” журнали ва “Diplomatic World Institute” таҳлилий маркази билан ҳамкорликда қатор қўшма лойиҳа ва тадбирларни амалга оширишга келишиб олишди.
Бельгияга ташриф доирасида, шунингдек, Брюссел шаҳрида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков “Европа - Марказий Осиё Мониторинг” (EUCAM) таҳлил маркази координатори Йос Бунстра билан учрашди. Учрашувнинг асосий мавзуси Европа - Марказий Осиё давлатларининг икки ва кўп томонлама ҳамкорлиги жорий ҳолати, истиқболлари ҳамда демократлашув, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш масалаларига қаратилди. Томонлар мазкур долзарб мавзулар бўйича келгусида мулоқотни давом эттириш, ўзаро тажриба алмашиш ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини алоҳида ўрганишга келишиб олдилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати