Хорижий оммавий ахборот воситаларида «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляковнинг жорий йилнинг 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи»нинг биринчи саммитига бағишланган мақоласи эълон қилинди.
Жумладан, муаллиф мақоласи Буюк Британиянинг Emerging Europe сайтида “Samarkand Summit: A transformative vision with the potential to reshape lives”, Италиянинг Leurispes.it сайтида “Samarcanda 2025, una visione trasformativa per rimodellare la vita delle persone”, Норвегиянинг Geopolitika.no сайтида “Samarkand-toppmøtet: En vision med kraft til å forandre liv”, Франциянинг La Revue Politique et Parlementaire интернет нашрида “Sommet de Samarcande : une vision transformatrice porteuse de changements concrets pour les citoyens” сарлавҳалари остида чоп этилди.
Мақолада муаллиф «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи»нинг биринчи саммитига Самарқанд шаҳрининг мезбонлик қилишини тарихий аҳамиятга эга муҳим сиёсий воқеа сифатида баҳолаб, нуфузли тадбирнинг инсонлар ҳаётига бевосита ижобий таъсир кўрсатувчи жиҳатларига тўхталиб ўтган.
«Бу каби юқори даражадаги халқаро учрашувлар кўпинча кишида дипломатик мулоқот, сиёсий изоҳлар ва расмий баёнотлар билан боғлиқ, деган тасаввурни уйғотади. Бироқ, бу галги саммит ташаббуслар ва келишувлар сиёсий доирада чекланиб қолмай, балки ҳар бир фуқаронинг кундалик ҳаётида акс этиши лозим бўлган аниқ ва амалий натижаларни назарда тутди», — дейилади мақолада.
Жумладан, саммит доирасида қатор муҳим йўналишларда – янги иш ўринларини яратиш, иқтисодий ўсишга кўмаклашиш, маҳаллий маҳсулотларни Европа бозорларига олиб чиқиш имкониятларини кенгайтириш, таълим ва илмий ҳамкорликни ривожлантириш, «яшил энергетика» ҳамда экологик барқарорликни таъминлаш, транспорт ва ҳудудий боғлиқликни мустаҳкамлаш, сайёҳлик ва маданий алмашувни жонлантириш мақсадларида қабул қилинган қарорлар, илгари сурилган ташаббусларнинг аҳамиятли жиҳатлари ҳақида сўз юритилган.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати