2025 йилнинг 4 июнь куни «Тараққиёт стратегияси» марказида Франциянинг Шарқ тиллари ва маданиятлари миллий институти (INALCO) эксперти Микаэль Левистон билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда «Тараққиёт стратегияси» маркази бўлим бошлиғи Фаррух Хакимов INALCO экспертига «Ўзбекистон – 2030» стратегияси, унинг устувор йўналишлари, хусусан, Стратегиянинг бешинчи – «Хавфсиз ва тинчликсевар давлат» тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш йўналиши доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, учрашувда франциялик эксперт Ўзбекистон олиб бораётган фаол ва прагматик ташқи сиёсатга эътибор қаратиб, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришда мамлакатимизнинг тутган ўрни ва қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолади.
Мулоқот давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳар йили ташкил этиладиган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари ва долзарб масалаларни самарали ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар минтақада барқарор ривожланишни таъминлашга хизмат қилаётганлиги таъкидланди. Томонлар, шунингдек, Марказий Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш истиқболлари ҳамда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ва иқтисодиётни янада либераллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар каби масалаларни муҳокама қилишди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати