• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

GEOPOLITIKA.NO ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ: МИНТАҚАВИЙ ҲАМКОРЛИК ВА ИСЛОҲОТЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

«Тараққиёт стратегияси» марказида Марказ ижрочи директори Элдор Туляков Норвегиянинг «Geopolitika.no»  журнали бош муҳаррири Ҳенрик Веренскиолд билан учрашди.

Ушбу учрашувнинг асосий мақсади Элдор Туляковнинг «Geopolitika.no» журнали учун интервьюсини ташкил этишга қаратилди. Суҳбат давомида Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорлик ва интеграция жараёнларининг замонавий тенденциялари, шунингдек, Ўзбекистонда охирги йилларда амалга оширилаётган асосий ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида минтақа давлатларининг барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида барча саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган тенденция шаклланаётгани, шунингдек, «Ўзбекистон – 2030»  стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатда очиқлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлашга хизмат қилаётгани қайд этилди.

Шу билан бирга, хорижий ОАВ вакили Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш ва ўзаро ишонч муҳитини шакллантиришга қаратилган ташаббусларини алоҳида таъкидлади.

 «Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмат