• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Бугун “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Тўляков Латвиянинг Ўзбекистондаги янгидан тайинланган элчиси Гиртс Яунземс билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва келгуси ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма дастур ва ташаббусларни амалга ошириш борасида ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар.

Элчи Гиртс Яунземс Ўзбекистонда кузатилаётган ижобий ўзгаришларни юксак баҳолаб, ўз фаолиятини катта қизиқиш ва мамнуният билан бошлаганини таъкидлади. Шунингдек, у Ўзбекистон–Латвия муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва турли устувор йўналишларда қўшма ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканлигини билдирди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати