“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Польшадан мамлакатимизга ташриф буюрган “IREG Observatory” Президенти ва “Perspektywy” таълим жамғармаси асосчиси Валдемар Сивинский ҳамда Жамғарманинг ижроия директори Бианка Сивинска билан учрашув ўтказди.
Учрашувда таълим ва фан соҳасидаги халқаро ҳамкорлик, олий таълимга оид ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, шунингдек, икки мамлакат ўртасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Маълумот ўрнида: “Perspektywy” жамғармаси таълим ва фан соҳасига ихтисослашган бўлиб, Польша таълим тизимининг сифати ва шаффофлигини ошириш, ёшларнинг касб танлаш, мактаб ва университетга кириш борасидаги қарорларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек олий таълим ва ўрта махсус таълим муассасаларида малака ва имкониятларни яхшилаш йўналишида фаолият юритади. Шунингдек, Жамғарма халқаро миқёсда ҳам машҳур бўлган университетлар, ўрта мактаблар рейтинги ҳамда касб ва йўналишлар рейтингини тайёрлайди ҳамда таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик олиб боради.
Учрашув давомида келгусида “Perspektywy” таълим жамғармаси билан ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари, хусусан, икки давлат етакчи университетлари ўртасида қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, илғор тажрибаларни ўрганиш ва амалётга татбиқ қилиш, давра суҳбатлари ва халқаро тадбирлар ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.
“Perspektywy” жамғармаси раҳбарияти икки томоннинг манфаатли йўналишларида “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдиришди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати