Туркиянинг “Мармара Груп” стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар фонди президенти доктор Аккан Сувер Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси томонидан “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Доктор Сувер маданиятлараро мулоқот ва ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида олиб бораётган фаолияти билан турк жамияти ва хорижий давлатларда ҳурмат ва эътибор қозонган шахс ҳисобланади. Унинг ташаббуси билан ҳар йили ўтказиб келинаётган Евроосиё иқтисодий саммити турли давлатлар, жумладан Ўзбекистон вакиллари иштирокида мамлакатлараро ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилиб келмоқда.
Доктор Сувер Ўзбекистон томонидан Туркияда ташкил этиладиган турли маданий ва илмий тадбирларда, шунингдек, ҳамташкилотчи сифатида ўз ташаббуслари билан фаоллик кўрсатиб келмоқда. Хусусан, у мамлакатимизнинг Туркиядаги Элчихона ва Истанбул шаҳридаги Бош консуллиги тадбирларида ҳам доимий қатнашиб келади.
Айниқса, А.Сувернинг Туркияда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик ватандошлар билан яқин ҳамкорликда фаолият юритиши, туркиялик тадбиркорларни Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларига жалб этиш борасидаги ташаббуслари алоҳида эътирофга лойиқ.
Айтиш керакки, “Тараққиёт стратегияси” маркази ва “Мармара Груп” фонди ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик доирасида ҳам сўнгги йилларда бир қатор муҳим тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, минтақавий барқарорлик ва халқаро мулоқотни ривожлантиришга қаратилган конференциялар, форум ва эксперт учрашувлари ўтказилди.
Келгусида “Тараққиёт стратегияси” маркази ва “Мармара Груп” фонди ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида икки томонлама стратегик мулоқот платформаларини ташкил этиш, экспертлар алмашинувини кучайтириш ҳамда турли соҳаларда таҳлилий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Бу каби ташаббуслар икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатлар ва амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази дўст ва ҳамкор ташкилот сифатида доктор Аккан Суверни ушбу мукофот билан табриклайди ҳамда Ўзбекистон-Туркия муносабатларини ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларида улкан муваффақиятлар тилайди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати