Европа мамлакатларида давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий ҳокимият тизимини ташкил этиш бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси делегацияси навбатдаги ташрифи Латвия Республикасига бўлди. Мазкур ташриф Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори молиявий кўмагида ташкил этилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази вакиллари, Халқ депутатлари Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатларидан иборат делегация аъзолари ташриф доирасида Латвия парламенти, шаҳар ва туман ҳокимиятлари, шунингдек маҳаллий ҳокимиятлар уюшмалари раҳбарияти билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказдилар.
Ташриф доирасида делегация аъзолари Латвия маҳаллий ҳокимият ва ҳудудий бошқарув уюшмаси (Latvian Association of Local and Regional Governments — LALRG) раҳбарияти билан учрашди. Уюшма раиси Гинтс Каминскис ва бош котиб Мудите Юхна билан бўлиб ўтган мулоқотда маҳаллий бошқарув тизимини такомиллаштириш, маҳаллий кенгашлар ва ижро ҳокимияти органлари ўртасидаги муносабатларни самарали мувофиқлаштириш масалалари кенг муҳокама қилинди.
Маълумот ўрнида: Латвия маҳаллий ҳокимият ва ҳудудий бошқарув уюшмаси 1991 йилда ташкил этилган. Уюшма Латвия шаҳар ва туманларини бирлаштирган ҳолда, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш сиёсати ва тизимини ривожлантириш, ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади. Учрашув чоғида давлат хизматчиларининг масъулият ва ваколатларини аниқ тақсимлаш, самарали ҳисобдорлик ва жамоатчилик назорати тизимлари, ортиқча маъмурий аралашувнинг олдини олиш бўйича амалий механизмлар кўриб чиқилди.
Делегациянинг навбатдаги учрашуви Рига шаҳар ҳокимлиги бўлди. Шаҳар ҳокимлиги ижрочи директори Яннис Ланге билан суҳбат чоғида пойтахт шаҳар бошқарувининг замонавий модели, давлат хизматларини кўрсатишда шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлаш усуллари, маҳаллий органлар ўртасида ваколатлар тақсимоти ва масъулият чегараларини аниқ белгилаш бўйича тажрибалари ўрганилди.
Ўзбекистон томони мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, маҳаллий кенгашлар ролини кучайтириш, ижро ҳокимияти самарадорлигини ошириш ва аҳоли олдида ҳисобдорликни мустаҳкамлашга қаратилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.
Ушбу давлатнинг Юрмала шаҳри, шунингдек, Латвия парламенти (Сейми)да бўлиб ўтган мулоқотларда шаҳар ҳокими ўринбосари ва ижрочи директори ҳамда парламент аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувларда маҳаллий кенгаш ва ижро ҳокимияти ўртасидаги ҳамкорлик, масъулият тақсимоти, назорат ва ҳисобдорлик тизимлари, жамоатчилик билан очиқ мулоқот ҳамда маҳаллий ижро ҳокимияти бошқарувида парламентнинг роли, қонунчилик орқали жойлардаги ўзини ўзи бошқариш тизимини ривожлантириш масалалари кенг муҳокама қилинди.
– Ташриф давомида олинган тажрибалар Ўзбекистонда маҳаллий бошқарув тизимини ислоҳ қилиш, аҳоли манфаатларига яқин, очиқ ва ҳисобдор бошқарувни йўлга қўйиш жараёнларида асқотиши шубҳасиз, – дейди “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков. – Делегациямиз билан икки давлат экспертлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ва Латвия давлатининг давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий ҳокимият тизимини ташкил этиш бўйича илғор тажрибаларини Ўзбекистонда қўллаб кўриш, ўзимизнинг шароитга мувофиқ мослаштириш бўйича йўналишларни белгилаб олдик. Ўйлайманки, бу каби илғор тажрибалар келгусида мамлакатимиз бошқаруви, халқ билан давлат ўртасидаги ўзаро мулоқотни янада ривожлантириш, умуман жамиятимиз тараққиётида муҳим ўрин тутади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати