Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 15-16 октябрь кунлари Фарғона шаҳрида «Фарғона водийси: тинчлик ва тараққиёт йўлида бирдамлик» мавзусида биринчи тинчлик форуми бўлиб ўтди.
Марказий Осиё давлатлари ўртасида мулоқот, ишонч ва ҳамкорликнинг янги минтақавий майдонига айланган ушбу форумда минтақадаги тинчлик ва барқарорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Форум Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази, ЕХҲТ, Европа Иттифоқи, шунингдек, қатор халқаро ва миллий ҳамкорлар томонидан ташкил этилди. Анжуманда МДҲ, Осиё, Европа ва Америка мамлакатларининг етакчи «ақл марказлари» экспертлари, шунингдек, Тожикистоннинг Суғд вилояти ва Қирғиз Республикасининг Боткен вилояти раҳбарлари ҳамда Марказий Осиё давлатларининг фуқаролик жамияти, бизнес, академик доиралари ва ёшлар фаоллари иштирок этди.
Ўзаро мулоқот, ишонч, яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш ва Фарғона водийсини ривожлантиришнинг умумий стратегиясини ишлаб чиқиш учун доимий фаолият юритувчи платформани яратиш Форумнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Тадбирнинг очилиш маросимида Биринчи Фарғона тинчлик форуми Марказий Осиёда янги анъананинг – тажриба алмашиш, қўшма ташаббусларни ишлаб чиқиш ва минтақавий бирдамлик ғояларини илгари суришга қаратилган уч мамлакат вакилларининг йиллик учрашувларининг бошланиши сифатида эътироф этилди.
– Аввало, шуни айтиш керакки, Фарғона биринчи тинчлик форуми шу йил баҳорда Суғдда уч давлат раҳбарлари имзолаган «Дўстлик декларацияси»га монанд тарзда ўтказилмоқда, – дейди Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуарде Стипрайс. – Форум уч давлатнинг ягона тинчлик майдонини яратди. Масалан, Евроиттифоқ ҳам шу каби мулоқотлардан бошланган эди. Фарғонадаги форум келажакда Марказий Осиё иттифоқи каби сиёсий тузилмага асос бўлиши мумкин деб ўйлайман. Чунки унинг иштирокчилари мамлакатлар, халқларнинг бирлашиш истаги, шу йўлдаги саъй-ҳаракатларини баён этмоқдалар. Бундай бирлик, албатта, давлатлар миқёсида ҳал этилади. Аммо Фарғона биринчи тинчлик форуми шу йўлдаги муҳим қадам деб ўйлайман.
Бугун минтақадаги давлатлар раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли давлатлараро чегаралар аста-секин ҳамкорлик кўприкларига, илгари одатда зиддият ва кескинликлар билан эсга олинган Фарғона водийси эса Марказий Осиёнинг янги даври рамзи – ишонч ва мулоқот масканига айланаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Форумда минтақадаги тинчлик ва барқарорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг долзарб масалалари ўнга яқин сессияларда муҳокама қилинди. Жумладан, форумнинг «Марказий Осиё хусусий секторининг минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги ҳиссаси» мавзусига бағишланган сессияси Ўзбекистон томонидан «Тараққиёт стратегияси» маркази ҳамда Қирғизистоннинг Халқаро ишбилармонлар кенгаши билан ҳамкорликда бўлиб ўтди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков модераторлигида олиб борилган мазкур сессияда Халқаро ишбилармонлар кенгаши ижрочи директори Аскар Садиков, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Дилшод Расулов, Прогрессив ислоҳотлар маркази директори Миршоҳид Асланов, Қирғизистоннинг Ўш вилояти Савдо-саноат палатаси раҳбари ўринбосари Жусупмурат Турдиматов ҳамда Тожикистоннинг Суғд вилояти Савдо-саноат палатаси бош директори ўринбосари Муроджон Умаровлар маъруза билан иштирок этдилар.
Муҳокамаларда Марказий Осиё давлатларида хусусий секторнинг барқарор иқтисодий ўсишдаги роли, минтақавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги аҳамияти, чегараолди тадбиркорлик ташаббусларини ривожлантириш ва ёшлар, аёллар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли гуруҳлари учун иш ўринлари яратишга қаратилган инклюзив бизнес моделларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Сўзга чиққан экспертлар Фарғона водийси билан чегарадош мамлакатларнинг иқтисодий интеграцияси бўйича умумий қарашлар, қўшма корхоналар сонини кўпайтириш ҳудуднинг иқтисодий ривожланиши билан бирга, аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилиши, бу эса ўз навбатида, минтақада тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг асосий омилларидан бири эканини таъкидлашди.
Умуман олганда, форумда соҳа мутахассислари, жамоатчилик фаоллари ва халқаро экспертлар минтақавий ҳамкорлик, иқлим ўзгариши ва барқарор ривожланиш бўйича ўзаро тажриба ва фикр алмашдилар.
Икки кунлик халқаро тадбир натижасида Фарғона тинчлик форуми чин маънода тинчлик, бирдамлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш йўлида амалий ғоя ва истиқболли ташаббуслар учун муҳим минбарга айланди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати