• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ТУРКИЯНИНГ БАЛИКEСИР УНИВEРСИТEТИ РEКТОРИ БИЛАН УЧРАШУВ

«Тараққиёт стратегияси» марказида пойтахтимизда 15 октябрь куни бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти ҳузуридаги Туркий университетлар иттифоқининг 8-Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун ташриф буюрган Туркиянинг Баликесир университети ректори, профессор Южель Огурлу билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Марказ раҳбари Элдор Туляков туркиялик меҳмонни «Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирди ҳамда Туркия ва Туркий давлатлар ташкилоти билан сўнгги йилларда жадаллашган сиёсий, савдо-иқтисодий, таълим ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг истиқболлари ҳақида фикр алмашди.

Баликесир университети ректори, профессор Южел Огурлу Туркий университетлар иттифоқи 8-Бош Ассамблеясида ўзбек тилида маъруза қилганлигини билдириб, сўнгги йилларда хорижда ўзбек тилини ўрганишга қизиқиш сезиларли даражада ошганлигига эътибор қаратди ҳамда илм-фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик халқларимиз ўртасида алоқаларни мустаҳкамлашда алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Учрашувда «Тараққиёт стратегияси» маркази ва Туркиянинг нуфузли олий таълим муассасалари ўртасида алоқаларни янада ривожлантириш ва ҳамкорликдаги фаолиятни янада жадаллаштиришга келишиб олинди.

«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати