• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ЕХҲТНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЛОЙИҲАЛАРИ КООРДИНАТОРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Антти Карттунен ва “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори офисида ташкил этилган учрашувда томонлар “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда ўзаро манфаатли соҳаларда алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашди.

Хусусан, турли лойиҳалар ва ташаббусларни амалга оширишда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, шунингдек қўшма тадбирларни ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашувда А. Карттунен Ўзбекистонни турли соҳаларда илғор ташаббус ва таклифларни муҳокама қилишга очиқ давлат сифатида эътироф этиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларни ижобий баҳолади. Шунингдек, ЕХҲТнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга ҳамиша тайёр эканини билдирди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар яқин мулоқотни ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати