Жорий йилнинг 23–26 ноябр кунлари Озарбайжонда “Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар нодавлат нотижорат ташкилотларининг бирдамлик форуми” бўлиб ўтмоқда. Ушбу форум мезбон мамлакатнинг Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат қўллаб-қувватлаш агентлигининг йиллик фаолият режасига мувофиқ ташкиллаштирилган.
Форумда Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар — Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамда кузатувчи давлатлар, жумладан Венгрия, Туркманистон ва Шимолий Кипр Турк Республикаси фуқаролик жамияти ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда. Ўзбекистон делегацияси таркибида “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Жамшид Шарипов ҳам қатнашмоқда.
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар нодавлат нотижорат ташкилотларининг Бирдамлик форуми — туркий дунёда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, аҳолининг жамоатчилик фаоллигини кучайтириш ва мамлакатлар ўртасидаги гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қиладиган муҳим платформа ҳисобланади.
ТДТга аъзо давлатлар ННТлари ўртасида тажриба, билим ва инновацион ғоялар алмашинувини йўлга қўйиш, ёшлар сиёсати, таълим, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, хотин-қизлар ҳуқуқлари, ижтимоий ҳимоя ва инсонпарварлик йўналишларида қўшма дастурлар ишлаб чиқиш, маданий ва маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш орқали халқлар ўртасида ўзаро ишонч ва бирдамликни ошириш мазкур форумнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Форумнинг аҳамияти шундаки, инсонпарварлик йўналишида ўзаро ҳамкорлик кучаяди. ННТлар фаолиятидаги муштараклик орқали туркий давлатлар аҳолисига йўналтирилган ижтимоий лойиҳалар самараси ошади. Форум фуқаролик жамиятлари ўртасидаги мулоқотни кучайтиради, аҳоли иштирокини кенгайтиради. Мамлакатлар ўртасида стратегик ҳамкорлик мустаҳкамланиб, фақат давлатлар даражасида эмас, балки фуқаролик жамиятлари ва ННТлар ўртасидаги мулоқот ҳам чуқурлашади. Шу билан бирга, экологик муаммолар, миграция, ижтимоий тенгсизлик каби глобал масалаларда қўшма ечимлар ишлаб чиқилади.
Анжуман дастурига кўра, форумнинг дастлабки тадбирлари Озарбайжоннинг Боку ва Нахчивон шаҳарларида ўтказилади. Форумнинг очилиш маросимида иштирокчиларга туркий давлатлар ўртасидаги тарихий ришталар, муштарак қадриятлар, яқин ҳамкорликни акс эттирувчи, муносабатларни ривожлантириш йўли ва истиқболларини кўргазмали тарзда намойиш этувчи видеоролик тақдим этилди. Шундан сўнг мамлакат президенти Илҳом Алиевнинг мурожаати ўқиб эшиттирилди.
Тадбирда турли долзарб масалалар, жумладан Зангезур йўлаги ҳақида ҳам сўз борди. Форум доирасида ўтказилган “Зангезур йўлаги: туркий географияни боғловчи кўприк” мавзусидаги панелда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмита раиси Бобур Бекмуродов Зангезур йўлаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, транзит имкониятларини ошириш ва минтақада барқарор тинчликни таъминлашга хизмат қилганини таъкидлади.
2025 йилда ТДТнинг 12-саммитига мезбонлик қилган Озарбайжон ушбу форумни туркий дунё бўйлаб фуқаролик жамияти вакиллари ўртасида ўз вақтида бирдамлик ва ҳамжиҳатлик руҳини янада мустаҳкамлашга қаратилган мазмунли ташаббус, деб баҳолайди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати