2026 йилнинг 5-6 январь кунлари Швециянинг Лунд университети мувофиқлаштирувида Марказий Осиёда давлат бошқаруви ва ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларга бағишланган халқаро онлайн тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбир “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Марказий Осиё давлатлари, Европа, Осиё ва Америка қитъаларининг 30 дан ортиқ етакчи олий таълим муассасалари, таҳлил марказлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари иштирокида йўлга қўйилаётган янги қўшма тадқиқот лойиҳасининг бошланишига бағишланди.
Тадбир давомида иштирокчилар янги қўшма тадқиқот лойиҳасининг долзарблиги, унинг илмий ва амалий аҳамияти ҳамда Марказий Осиё мамлакатларида амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшаётган ҳиссасига алоҳида эътибор қаратдилар.
Халқаро тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ҳам иштирок этиб, ўз чиқишида кейинги йилларда Ўзбекистонда давлат ва жамият бошқаруви тизимини тубдан қайта шакллантиришга қаратилган кенг қамровли сиёсий ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади. У ислоҳотларнинг марказида инсон қадри тамойили тургани, давлат бошқаруви тизими фуқаролар манфаатларига хизмат қилишга йўналтирилаётганини алоҳида қайд этди.
Шунингдек, Элдор Туляков Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг яқинда Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган янги устувор вазифалар ва эришилган натижалар мамлакат тараққиётининг кейинги босқичини белгилаб берувчи “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини қайта кўриб чиқишни тақозо этаётганини маълум қилди. Ушбу стратегия лойиҳаси ҳозирда кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани, фуқаролар, маҳаллий ва хорижий экспертлар фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифлари уни такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Тадбир иштирокчилари қўшма тадқиқот лойиҳаси доирасида олиб бориладиган илмий изланишлар, таҳлилий хулосалар ва амалий тавсиялар Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларида давлат бошқаруви ҳамда ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилиши мумкинлигини қайд этдилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати