Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамкорлигида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар таҳлили ҳамда такомиллаштирилаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.
Тадбирда телерадиокомпания марказий ва ҳудудий теле, радиоканаллари муҳаррирлари қатнашди.
Семинарда “Тараққиёт стратегияси” маркази Ижрочи директори Элдор Туляков сўзга чиқиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифаларни таҳлил қилди. Шунингдек, ҳозирда мақсад ва самарадорлик кўрсаткичларини такомиллаштириш мақсадида жамоатчилик муҳокамаси ўтказилаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасининг мазмун-моҳияти юзасидан фикр билдирди.
Семинар давомида иштирокчиларга Мурожаатномада белгиланган ислоҳотларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка тўғри ва таъсирчан етказиш, аҳоли онгида стратегик мақсадлар мазмун-моҳиятини шакллантириш масалалари юзасидан тушунчалар берилди.
Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида иқтисодий ўсишни таъминлаш, ижтимоий соҳа ривожи, инсон қадрини улуғлаш, давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда очиқлик ва шаффофлик тамойилларини кучайтиришга қаратилган устувор йўналишлар муҳокама қилинди.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини қайта кўриб чиқиш зарурати, амалдаги ва такомиллаштирилаётган Стратегиядаги асосий фарқлар ва унинг халқимиз ҳаётидаги аҳамияти, жамоатчилик муҳокамасида иштирок этиш механисзмларини очиб беришга қаратилган тақдимот қилди.
Тадбирда журналист ва муҳаррирларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди. Семинар иштирокчилари бу каби ўқув-амалий тадбирлар соҳада профессионал билим ва кўникмаларни ошириш, шунингдек, стратегик ҳужжатлар мазмунини жамоатчиликка холис ва сифатли етказишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати