“Тараққиёт стратегияси” марказида такомиллашаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасининг “Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш” йўналиши бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги вакиллари, “Тараққиёт стратегияси” маркази масъул ходимлари, экспертлар, ОАВ вакиллари ҳамда журналистлар қатнашди.
Қайд этилганидек, Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида эришилган улкан натижалар, янги устувор вазифалар “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини қайта кўриб чиқишни тақозо этаётгани, мамлакатимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, аҳолимизнинг фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилиши зарурлигини таъкидлаган эдилар.
Матбуот анжуманида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков сўзга чиқиб, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг такомиллаштирилиши, унда белгиланган вазифаларнинг янгиланиши мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашдаги аҳамияти юзасидан фикр юритди. Стратегия лойиҳасининг муҳокамасида кенг жамоатчиликнинг фаол иштироки белгиланаётган вазифаларнинг янада мукаммал ва халқчил ривожланиш дастури бўлишида муҳим эканини таъкидлади.
Адлия вазирлиги департамент директори Элдор Маҳкамов янгиланаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасида давлат бошқаруви ва давлат хизматлари соҳасида рақамлаштириш орқали самарадорликни ошириш ва аҳолига қулайлик яратишга қаратилаётган вазифалар ҳақида маълумот берди.
Таъкидланганидек, давлат бошқаруви ва давлат хизматларини кўрсатиш тизимини тўлиқ рақамлаштириш доирасида архив материалларининг рақамлаштирилган улушини 80 фоизгача ошириш, мавжуд 40 миллион ҳужжатдан 25 миллионини рақамлаштириш режалаштирилган. Шунингдек, ҳоким ва унинг ўринбосарлари томонидан қабул қилинадиган ҳужжатларни, жумладан, коллегиал орган сифатидаги қарорлар, хулоса, далолатнома ва баённомаларни “E-qaror” электрон тизими орқали ишлаб чиқиш ва қабул қилиш амалиёти 100 фоизга етказилиши кўзда тутилган. Маҳаллий давлат ҳокимияти ижро органларининг аҳоли манфаатларига дахлдор бўлган ваколатларини амалга оширишда “бюрократияни ноль” тамойилини 100 фоизгача етказиш, ижтимоий-иқтисодий, қурилиш ва энергетика, инсон ресурслари, солиқ, божхона ва аҳолини иш билан таъминлаш каби соҳаларга оид 20 тадан ортиқ электрон тизимларни ҳокимликлар фаолиятига татбиқ этиш белгиланган. Шу билан бирга, композит ва проактив тарзда кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини камида 400 тага етказиш, 100 тадан ортиқ давлат хизматларини кўрсатиш муддатларини 50 фоизга қисқартириш, 500 тага яқин давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш, архив соҳасида давлат хизматлари сонини 14 тага етказиш, 110 дан ортиқ маълумот ва ҳужжатлар талаб қилишни тўлиқ бекор қилиш назарда тутилган. Ҳар йили республика ижро этувчи ҳокимият органларининг аҳолига хизмат кўрсатишга оид камида 5 та функциясини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, қонун ижодкорлиги жараёнларини 100 фоиз рақамлаштириш ҳамда ушбу жараёнларга сунъий интеллект технологияларини қўллаш мазкур ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан ҳисобланади.
Тадбирда сўз олган Рақамли технологиялар вазирлиги бошқарма бошлиғи Жаҳонгир Шукуров такомиллашаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасида мамлакатда рақамли давлат бошқарувини комплекс ривожлантириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ва давлат хизматларини ягона рақамли муҳит асосида ташкил этиш орқали шаффофлик, самарадорлик ҳамда аҳоли ва тадбиркорлар учун қулайликни таъминлаш кўзда тутилаётганига эътибор қаратди.
Мамлакатда рақамли давлат бошқарувини янада ривожлантириш доирасида БМТнинг Электрон ҳукуматни ривожлантириш рейтингида “Топ-30” таликдан ўрин эгаллашга эришиш, фуқароларнинг мурожаат ва жамоатчилик назорати механизмларини кучайтириш мақсадида “Халқ назорати” порталини ҳар бир ҳудудда 100 фоиз жорий этиш, шунингдек, давлат хизматларини ягона экотизим асосида ташкил этиш учун “Рақамли ҳукумат” тизимининг ягона платформасига уланган сервислар сонини 700 тага етказиш режалаштирилган.
Матбуот анжуманида Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги департамент мудири Ғолибжон Абдуазизов Стартегия лойиҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ва уни замонавий талаблар асосида ривожлантириш масаласига тўхталди.
Қайд этилганидек, ҳар йили 10 та республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ички иш юритуви жараёнлари босқичларини (ҳужжатларни келишиш, имзолаш, маълумот алмашиш ва бошқа жараёнлар) 5 фоизга мақбуллаштириш, ҳар йили 10 та республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида анъанавий шаклда амалга оширилаётган тартиб-таомилларнинг камида 10 фоизини рақамлаштириш ва шу орқали ушбу жараёнларда қоғоз сарфини қисқартириш, давлат фуқаролик хизматининг бошқарув ва мутахассис кадрлар тоифасидаги лавозимларни эгаллашни 100 фоиз малака даражасига асосланган карьера модели бўйича танловлар орқали амалга ошириш, “Edu.argos.uz” масофавий таълим платформаси орқали давлат фуқаролик хизматчиларининг онлайн малака ошириш қамровини 100 фоизга етказиш ҳамда “Давлат хизматчиси” мобил иловасидан фойдаланаётган давлат фуқаролик хизматчилари улушини уларнинг умумий сонидан 100 фоизга етказиш вазифалари белгиланган.
Матбуот анжумани якунида масъуллар журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати