“Тараққиёт стратегияси” марказида такомиллашаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасининг “Аҳоли саломатлигини таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя тизимларини такомиллаштириш: мақсад ва вазифалар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси масъуллари, экспертлар ҳамда оммавий ахборот вакиллари иштирок этди.
Матбуот анжуманини кириш сўзи билан очган “Тараққиёт стратегияси” маркази Элдор Туляков ҳозирги кунда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини такомиллаштириш, бунда барқарор иқтисодий ўсиш, янгича таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш, қулай экологик шароитларни яратиш, халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш, мамлакат суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш давлат ва жамиятни модернизация қилишнинг устувор йўналишлари бўйича янги самарадорлик кўрсаткичлари белгилаб олинаётгани юзасидан маълумот берди.
Тадбир давомида вазирлик ва идоралар вакиллари такомиллашаётган “Ўзбекистон-2030” стратегияси лойиҳасидаги тегишли йўналишлар бўйича белгиланаётган вазифалар ҳамда кўрсаткичлар ҳақида тушунтириш бердилар.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова тиббиёт соҳасида янги технологиялар ҳамда воситаларни жорий қилиш орқали аҳоли саломатлигини тўлиқ таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар асносида ушбу тизимда келгуси беш йиллик учун белгилаб олинаётган чора-тадбирлар хусусида гапирди.
Хусусан, давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш соҳасига ажратиладиган маблағлар улушини 2030 йилга қадар ЯИМнинг 5 фоизига етказиш, қандли диабет касаллиги бор беморларни даволаш билан 100 фоиз қамровини таъминлаш, республикада гемодиализ ўрин жойлари билан беморларни тўлиқ қамраб олиш ва ўртача яшовчанлигини 13 йилдан ошириш, даволаш муассасаларига поликлиника электрон йўлланмаси орқали борган беморлар улушини 70 фоизга етказиш, барча хавфли ўсма аниқланган беморларни даволаш билан 100 фоиз қамраб олинишини таъминлаш, тиббиёт соҳасида 20 та сунъий интеллект лойиҳасини ишга тушириш вазифаларини таҳлил қилиб берди.
Шу билан бирга, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бошқарма бошлиғи Бекзод Раҳмонов соҳада бажарилаётган чора-тадбирлар, аҳолининг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш борасидаги ишлар юзасидан маълумот берди.
Таъкидланганидек, такомиллашаётган “Ўзбекистон-2030” стратегияси лойиҳасида ижтимоий ҳимоя тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича тизим ходимларини 100 фоиз малакасини ошириш билан қамраб олиш, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг инклюзив таълимга қамров даражасини 15 фоизга ошириш, ахборот-коммуникация технологияларидан фаол фойдаланишга жалб этилган хотин-қизлар сонини ҳар йили 100 минг (жами 500 минг) нафарга ошириш, маҳаллаларда 3 840 та хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказларини ташкил этиш каби назарда тутилган кўрсаткичлар ўзининг ўз натижасини беришини касб этишини тушунтириб ўтдилар.
Тадбир давомида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси масъуллари ҳам мамлакатимизда хотин-қизлар ва кексаларимизни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳаёт сифатини ошириш, шунингдек, ижтимоий жиҳатдан ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш борасида тизимли ва самарали олиб борилаётган ишлар ҳаақида маълумот берди. “Ўзбекистон-2030” стратегияси лойиҳасида белгиланаётган манзилли ижтимоий хизматлар кўрсатиш, тиббий ва психологик кўмак бериш, бандликни таъминлаш ҳамда кексаларнинг фаол ҳаёт тарзини қўллаб-қувватлашга доир масалалар хусусида тўхталиб ўтди.
Матбуот анжумани якунида журналистларни қизиқтирган саволларга масъуллар батафсил жавоб беришди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати