“Тараққиёт стратегияси” марказида “Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, ёшлар сиёсати, спорт, маданият ҳамда моддий ва маънавий меросни асраш: мақсад ва вазифалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбир такомиллашаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳаси, шунингдек, “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йили доирасида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси доирасида ташкил этилди.
Анжуманда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданий мерос агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Эл-юрт умиди” жамғармаси масъуллари, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков олиб борган тадбирда янгиланаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар, кутилaётgan натижалар, ҳужжатни такомиллаштириш зарурати, бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси беш йилликда кўзланаётган мақсадлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, стратегияни такомиллаштириш жараёнида жамоатчиликнинг фаол иштироки уни янада халқчил ва самарали қилишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Тадбир давомида вазирлик ва идоралар вакиллари “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда Давлат дастури лойиҳаларида ўз йўналишлари бўйича белгиланган вазифалар ва мақсадли кўрсаткичлар юзасидан тушунтиришлар бердилар.
Жумладан, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Алишер Муратов мамлакатда камбағалликни қисқартириш, аҳолини бандлик билан таъминлаш бўйича режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Стратегия лойиҳасига мувофиқ, камбағаллик даражасини 0 фоизга тушириш, камбағал аҳолини тегишли хизматлар билан тўлиқ қамраб олиш, ишсизлик даражасини 4 фоизгача пасайтириш, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаш, 700 минг нафар фуқарони касб ва хорижий тилларга ўқитиш харажатларини ваучер тизими асосида қоплаб бериш каби вазифалар белгилангани қайд этилди.
Маданият вазири ўринбосари Муроджон Маджидов эса маданият соҳасини ривожлантириш бўйича режалаштирилган ишларга тўхталиб ўтди. Хусусан, театрлар фаолиятини кенгайтириш, халқаро фестиваль ва гастроллар сонини ошириш, миллий маданий меросни тарғиб қилиш, кино ва анимация соҳасини ривожлантириш, шунингдек, маданият соҳасига инвестицияларни жалб этишга қаратилган вазифаларни таҳлил қилиб берди.
Шунингдек, анжуманда Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданий мерос агентлиги, Республика маънавият-маърифат маркази ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари сўзга чиқиб, мазкур вазирлик ва идораларга юклатилган вазифалар ва уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Матбуот анжумани якунида журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати