“Тараққиёт стратегияси” маркази вакилларининг Истанбул шаҳрига амалга оширган ташрифи доирасида Марказ ижрочи директори Элдор Туляков Истанбул Сабаҳаттин Заим университети ректори, профессор доктор Исмоил Кичик билан учрашди.
Самимий ва конструктив руҳда ўтган мазкур учрашувда томонлар истиқболли ҳамкорлик йўналишлари юзасидан атрофлича фикр алмашди. Суҳбат давомида академик, таҳлилий ва институционал алоқаларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантиришнинг амалий механизмлари юзасидан мулоҳазалар билдирилди.
Ташриф доирасида ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Истанбул Сабаҳаттин Заим университети ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу муҳим ҳужжат келгусида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, институционал мулоқотни янада чуқурлаштириш, ўзаро муносабатларни тизимли асосда ривожлантириш ва умумий манфаатларга хизмат қилувчи амалий ҳамкорликни кенгайтириш учун мустаҳкам ҳуқуқий ва ташкилий замин яратиши қайд этилди.
Таъкидланганидек, бундай учрашувлар Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги яқин ва ишончли муносабатларни таълим, илм-фан, таҳлил, экспертлар мулоқоти ҳамда инсонлар ўртасидаги алоқалар орқали янада бойитиш ва мустаҳкамлашда алоҳида аҳамият касб этади. Бугунги кунда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик изчил ривожланиб бораётган бир пайтда, олий таълим муассасалари ва таҳлилий тузилмалар ўртасидаги амалий ҳамкорлик ушбу муносабатларга янги мазмун ва қўшимча суръат бағишлайди.
Шунингдек, ҳамкорликнинг мазкур янги босқичи Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстона ва стратегик алоқаларни янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшади. Айни пайтда, ушбу меморандум икки томон учун ҳам аниқ натижаларга қаратилган қўшма ташаббуслар, академик алмашинувлар, тадқиқотлар ва институционал мулоқотларни ривожлантиришга хизмат қилади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати