Жорий йилнинг 21 апрель куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Жаҳон халқлари Ассамблеяси Бош кенгаши раиси Светлана Смирнова бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди
Учрашувда Марказ раҳбари Элдор Туляков делегация аъзоларига мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, янгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда жорий йилги Давлат дастури доирасида эришилаётган натижалар ҳақида атрофлича маълумот берди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги устувор йўналишлари, айниқса, мамлакат ва минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган ёндашувлар алоҳида таъкидланди.
Mулоқот давомида 2021 йилда йўлга қўйилган алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Хусусан, томонлар Марказ ва Ассамблея томонидан ташкил этиладиган халқаро тадбирларда ҳар икки ташкилот вакилларининг иштирокини таъминлаш имкониятларини кўриб чиқдилар.
Учрашув якунларига кўра, томонлар ўзаро манфаатли йўналишлар бўйича олиб борилаётган ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати