“Тараққиёт стратегияси” стратегияси маркази ижрочи директори Элдор Туляков ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужии ўртасида учрашув ўтказилди.
БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонасида бўлиб ўтган учрашувда маҳаллий бошқарувни мустаҳкамлаш, ислоҳотларни амалга ошириш ва улар устидан назоратни таъминлашда маҳаллий Кенгашларнинг ролини кучайтириш, шунингдек, самарали, очиқ ва ҳисобдор давлат бошқарувини қўллаб-қувватлаш доирасидаги қўшма ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида Акико Фужии Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ташкилотлари ривожланишида ижобий динамика кузатилаётганини қайд этиб, уларнинг демократик бошқарувни мустаҳкамлашдаги муҳим ўрнини таъкидлади. Шунингдек, у ихтисослаштирилган грант дастурлари фуқаролик жамияти ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлашда, айниқса аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳаёт сифатини оширишда катта истиқболга эга эканини алоҳида қайд этди.
Учрашувда томонлар ўзаро манфаатли йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ҳамда бу борада амалий қадамларни изчил давом эттиришга тайёрликларини билдирдилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати