“Тараққиёт стратегияси” марказида Марказ ижрочи директори Элдор Туляков Швеция ва Дания миграция идоралари етакчи экспертлари – Швециянинг Миграция агентлигининг катта таҳлилчиси Эмма Симичич ҳамда Даниянинг Иммиграция хизмати катта маслаҳатчиси Алекс Хеммингсен билан учрашув ўтказди.
Учрашувда хорижий экспертларга “Тараққиёт стратегияси” маркази фаолияти билан яқиндан таништирилди. Шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида кўзда тутилган ташқи меҳнат миграциясига оид устувор йўналиш ва мақсадлар, ушбу соҳадаги мобиллик ва институционал ривожланиш бўйича ёндашувлар юзасидан батафсил маълумот тақдим этилди.
Шу билан бирга, номарказлаштириш жараёнлари, маҳаллий бошқарув тизимини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистоннинг замонавий ислоҳотлар кун тартибининг муҳим элементига айланган халқ билан мулоқот тамойилини амалга ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида томонлар ушбу йўналишдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва миграция кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича ўзаро тажриба алмашишни давом эттиришга келишиб олдилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати