Жорий йилнинг 30 апрель куни “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Жаҳон банки ҳамда Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” (L2CU) тадқиқоти натижалари: “Яшил ва энергия тежамкор келажак сари йўллар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, давлат идоралари ва вазирликлар, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус, таҳлилий марказлар, экспертлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Давра суҳбати аввалида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков мамлакатда “яшил” иқтисодиётга ўтиш, энергия самарадорлигини ошириш ва экологик барқарорликни таъминлаш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар натижаларига тўхталди.
Хусусан, сўнгги йилларда энергетика соҳасига 35 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар жалб қилингани, 9 минг мегаватт янги қувватлар ишга туширилгани ва электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли ошгани таъкидланди. Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбалари улуши 30 фоизга етказилгани мамлакатнинг “яшил” трансформациясида муҳим қадам бўлиб хизмат қилаётгани қайд этилди.
Таъкидланганидек, янгиланган “Ўзбекистон–2030” стратегиясида ҳам иқтисодиётни декарбонизация қилиш, энергия самарадорлигини ошириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш устувор вазифалар сифатида белгиланган.
Жумладан, Стратегияда, иқтисодиётни “яшил” трансформация қилиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кескин ошириш кўзда тутилган. 2030 йилга бориб қайта тикланувчи энергия манбаларининг жами генерациядаги улушини 54 фоизга, уларнинг умумий қувватини эса 25 минг мегаваттга етказиш мақсад қилинган.
Бу нафақат энергетика соҳасини модернизация қилиш, балки саноат, транспорт, коммунал хўжалик ва хизмат кўрсатиш тармоқларида янги технологик стандартларни жорий этишни ҳам англатади. Бошқача айтганда, “яшил” энергия эндиликда фақат атроф-муҳит масаласи эмас, балки иқтисодий хавфсизлик, инвестициявий жозибадорлик ва аҳоли фаровонлиги масаласига айланмоқда.
Тадбир давомида Жаҳон банки ҳамда Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан амалга оширилаётган “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” (L2CU) тадқиқотининг натижалари тақдим этилди.
Tадқиқот натижалари фуқаролар орасида энергия тежамкор технологияларга ўтишга қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатмоқда. Бу эса “яшил” иқтисодиётга ўтиш нафақат глобал тренд, балки аҳолининг реал эҳтиёжига айланаётганини англатади.
Давра суҳбати доирасида, шунингдек:
— Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг умумий тенденциялари;
—ҳаво ифлосланишига нисбатан аҳоли муносабати ва жамоатчиликнинг бу борадаги фикрлари;
— энергия самарадорлигини ошириш бўйича давлат ташаббуслари;
— уй хўжаликларининг энергия тежамкорликка тайёргарлик даражаси каби масалалар муҳокама қилинди.
L2CU сўрови натижалари Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий вазият ижобий йўналишда ривожланаётганини кўрсатмоқда. Фуқароларнинг иқтисодий ва меҳнат бозори шароитлари ҳақидаги кайфияти ижобийлигича қолмоқда. Жумладан, респондентларнинг 92 фоизи мамлакатнинг иқтисодий ҳолатига нисбатан оптимистик фикр билдирган, шунингдек, бандлик шароитлари ва бизнес муҳити юзасидан ҳам умумий баҳолар ижобий бўлган. Инфляция суръатлари пасайган бўлиб, умумий истеъмол нархлари индекси йиллик ҳисобда 2025 йил март ойидаги 10,3 фоиздан 2026 йил март ойида 7,1 фоизга тушган. Камбағал аҳоли орасида озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар тарихий жиҳатдан паст даражада сақланмоқда, оғир шароитларга мослашишнинг кескин чораларидан фойдаланиш ҳолатлари эса ҳамон камлигича қолмоқда.
Энергия самарадорлиги масаласида сўров натижалари шуни кўрсатдики, кўпроқ уй хўжаликлари уни коммунал тўловларни камайтиришнинг муҳим йўли сифатида кўрмоқда. Бироқ молиявий тўсиқлар ҳамон асосий муаммо бўлиб қолмоқда — уй хўжаликларининг 61 фоизи қўшимча инвестиция киритмасликнинг асосий сабаби сифатида арзон ва қулай молиялаштириш имкониятлари етишмаслигини кўрсатган.
Қувонарлиси, сўров натижалари мақсадли субсидиялар ҳамда энергия нархлари бўйича инновацион ахборот ва тарғибот ёндашувлари уй хўжаликларининг уй-жойни иссиқлик изоляцияси билан таъминлаш, энергия тежамкор маиший техника, қуёш панеллари ва бошқа шу каби янгилашларга инвестиция киритишга тайёрлигини сезиларли даражада оширишини кўрсатмоқда. Бу эса давлат томонидан ишлаб чиқилган қўллаб-қувватлаш дастурларининг юқори салоҳиятга эга эканини англатади.
Ҳавонинг ифлосланиши масаласига келсак, уй хўжаликларининг қарийб тўртдан уч қисми уни саломатлик учун жиддий хавф деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, давлат аралашувини қўллаб-қувватлаш даражаси юқори: уй хўжаликларининг 90 фоиздан ортиғи ифлослантирувчи технологияларни модернизация қилиш учун рағбатлантириш чораларини ҳамда барқарор инвестициялардан фойдаланиш имкониятини яхшилашни қўллаб-қувватлайди, 80 фоиздан ортиғи эса шахсан амалий ҳаракат қилишга тайёрлигини билдирган. Ушбу натижалар мақсадли сиёсий чоралар ва молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларига нисбатан жамоатчилик томонидан аниқ талаб мавжудлигини кўрсатади.
Тадбирнинг асосий панель муҳокамасига “Ҳаво ифлосланиши ва энергия самарасизлигига қарши курашиш — Ўзбекистонда ҳаёт сифатини яхшилаш йўллари” мавзусига бағишланди. Унда давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва хусусий сектор вакиллари иштирок этиб, соҳадаги мавжуд муаммолар ва амалий ечимлар юзасидан фикр алмашдилар.
Муҳокамалар давомида яшил иқтисодиётга ўтиш жараёнида қуйидаги йўналишлар муҳим эканлиги таъкидланди:
— энергия тежамкор технологияларни кенг жорий этиш;
— аҳоли ўртасида экологик маданиятни ошириш;
— жамоатчилик иштирокини кучайтириш;
—давлат сиёсатини далилларга асосланган таҳлиллар билан қўллаб-қувватлаш.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар мамлакатда “яшил” ривожланишни янада жадаллаштириш, энергия самарадорлигини ошириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати