“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ўрганиш, аҳоли учун яратилаётган шарт-шароитлар ва давлат дастурлари ижросининг жойлардаги ҳолатини таҳлил қилиш мақсадида тизимли жамоатчилик мониторинглари ташкил этилмоқда. Ана шундай ўрганишлар доирасида жорий йилнинг 18–21 май кунлари Сирдарё вилоятида қатор соҳалар кесимида мониторинг тадбирлари ўтказилди.
Мониторинг жараёнларига Сирдарё вилояти ҳокимлиги, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари, маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари жалб этилди.
Тадбирлар доирасида Давлат дастурида белгиланган вазифалар устувор йўналишлар кесимида таҳлил қилинди. Хусусан, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳалла институтини қўллаб-қувватлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, транспорт ва логистика хизматлари каби соҳаларда амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Шунингдек, Марказ экспертлари 20 май куни Ховос туманида, 21 май куни эса Гулистон шаҳрида бўлиб, у ердаги мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, кўп тармоқли ва оилавий поликлиникалар, транспорт хизмати объектлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти билан яқиндан танишди.
Ўрганишлар жараёнида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳоли ҳаётидаги амалий натижаларига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, болалар учун яратилган замонавий таълим муҳити, ўқув хоналарининг жиҳозланиши, тарбия ва таълим сифати, тиббиёт муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар даражаси, дори-дармон таъминоти, аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш имкониятлари ҳамда маҳаллаларда ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Мониторинг давомида ҳудудларда олиб борилаётган ишлар билан бирга, аҳолини қийнаётган айрим муаммолар ҳам ўрганилди. Таълим, соғлиқни сақлаш, транспорт ва бандлик соҳалари бўйича фуқаролар ҳамда мутасадди ташкилотлар вакилларининг фикр ва таклифлари тингланди.
Ўрганишлар натижасида аниқланган муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича таклифларни ўз ичига олган таҳлилий маълумот тайёрланиб, тегишли вазирлик ва идораларга киритилиши белгиланди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати