• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ТОРУНЬ ШАҲРИДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ МАДАНИЙ МЕРОСИ ВА ТУРИЗМ САЛОҲИЯТИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

Польша Республикасининг Торунь шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон инвесторлари куни” тадбири доирасида меҳмонлар учун расмий қабул маросими ташкил этилди. Унда Польша давлат идоралари, бизнес доиралари, экспертлар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, Ўзбекистоннинг бой миллий маданияти ва анъаналари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.

Тадбир давомида меҳмонларга ўзбек миллий таомлари тортилиб, мамлакатимиз миллий ошхонасининг ўзига хос жиҳатлари намойиш этилди. Миллий таомлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотиб, Ўзбекистоннинг меҳмондўстлик анъаналари ва бой гастрономик маданиятини кенг тарғиб қилишга хизмат қилди.

Шунингдек, ташкил этилган кўргазма орқали Ўзбекистоннинг кўп асрлик маданий мероси, тарихий обидалари, миллий қадриятлари ҳамда замонавий туризм имкониятлари тақдим этилди. Меҳмонлар мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти, маданий ва тарихий йўналишлари ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлиб, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги жозибадор туристик йўналиш сифатидаги ўрни билан танишдилар.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати