Яккасарой туманида мактаб битирувчилари билан учрашув ташкил этилди. Унда Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков, туман мутасадди раҳбарлари, таълим соҳаси вакиллари ҳамда битирувчилар иштирок этди.
Учрашувда ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, меҳнат бозорида муносиб ўрин топиши, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифалар муҳокама қилинди. Мактабни тамомлаш ҳар бир ёш ҳаётида муҳим босқич бўлиб, бу давр уларнинг мустақил ҳаётга қадам қўйиши ва келажакдаги касбий йўлини белгилашида алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.
Элдор Туляков ўз чиқишида Президентимиз томонидан битирувчиларга йўлланган табрикдаги фикрларга тўхталиб, “Бугунги битирувчи — Учинчи Ренессанс бунёдкори. Сизлар Янги Ўзбекистоннинг энг катта ишончи ва таянчисиз”, деган сўзлар ёшларга бўлган юксак ишонч ва эътиборнинг ифодаси эканини қайд этди.
Таъкидланганидек, ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” сифатида белгилангани ёшлар сиёсатига қаратилаётган эътиборнинг амалий намунаси ҳисобланади. Бу ташаббус ёшлар билан тизимли ишлаш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, таълим, бандлик ва тадбиркорлик соҳаларидаги имкониятлардан самарали фойдаланишга хизмат қилади.
Тадбирда бугунги тез ўзгараётган даврда ёшлар замонавий билим ва амалий кўникмалар, хорижий тиллар, рақамли саводхонлик ҳамда касбий маҳоратга эга бўлиши зарурлиги яна бир бор эслатиб ўтилди. Китоб мутолааси, мустақил фикрлаш ва доимий ўрганиш келгуси муваффақиятнинг муҳим омили сифатида эътироф этилди.
Шунингдек, учрашув иштирокчиларига “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида таълим ва ёшлар сиёсати бўйича белгиланган мақсадлар ҳақида маълумот берилди. Жумладан, олий таълим билан қамровни ошириш, касбий таълим тизимини ривожлантириш, ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга йўналтириш каби вазифаларнинг аҳамияти тушунтирилди.
Таъкидланганидек, стратегия доирасида 2 миллион нафар фуқарони касб-ҳунар, тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш, 700 минг нафар ишсиз фуқароларнинг ўқиш харажатларини ваучер тизими орқали қоплаш ҳамда IT соҳасида 300 минг нафар ёшни иш билан таъминлаш вазифалари белгиланган.
Тадбир якунида битирувчиларга ўз келажагини онгли режалаштириш, вақтдан унумли фойдаланиш, замонавий касбларни эгаллаш ва мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш бўйича тавсиялар берилди. Учрашув очиқ мулоқот руҳида ўтиб, ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати