“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ўрганиш мақсадида Жиззах вилоятида ўтказилган жамоатчилик мониторинглари доирасида ҳудудда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, янги ташаббуслар ва амалий лойиҳалар натижалари билан танишилди.
Ташриф доирасида аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ижтимоий объектлар, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, иқтисодиётимиз учун стратегик аҳамиятга эга бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги жараёнларга алоҳида эътибор қаратилди.
Мониторинг жараёнларида Жиззах вилояти ҳокимлиги, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари, маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этди.
Ўрганишлар давомида яқинда фойдаланишга топширилган Жиззах тиббиёт кластерида беморлар учун яратилган шароитлар, замонавий тиббий ускуналар ва кўрсатилаётган хизматлар кўздан кечирилиб, у ерда даволанаётган аҳоли билан суҳбатлашилди.
Айтиш керакки, замонавий тиббиёт муассасаларини барпо этишдан асосий мақсад — аҳолига сифатли ва малакали тиббий хизматни ўз ҳудудида, ортиқча оворагарчиликларсиз олиш имкониятини яратишдир. Шу нуқтаи назардан, янги шифохонадаги шароитлар инсон қадри ва манфаатларини таъминлашга қаратилган ислоҳотларнинг ҳудуддаги амалий ифодасидир.
Шунингдек, Марказ вакиллари Жиззах шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармасига қарашли Қадриятлар масканида бўлиб, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда барқарор даромад манбаларига эга бўлиши учун яратилаётган имкониятлар билан танишди.
Хотин-қизларнинг жамият ва иқтисодиётдаги фаол иштирокини кенгайтириш нафақат оилалар фаровонлигини оширади, балки ҳудудларнинг ижтимоий барқарорлиги ва иқтисодий ривожланишига ҳам хизмат қилади.
Бу борада ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, муаммоларни содир бўлганидан кейин бартараф этиш эмас, балки уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини олдиндан аниқлашга қаратилган манзилли ишлар натижадорлигига ҳам эътибор қаратилди.
Ташрифнинг яна бир муҳим йўналиши қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларни жорий этиш, ҳосилни ўз вақтида ва сифатли йиғиб олиш ҳамда ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан боғлиқ бўлди.
Мониторинг иштирокчилари Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида ташкил этилган Ғалла штаби фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Бу ерда ғалла ўрим-йиғим жараёнларини мувофиқлаштириш, замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш, ҳосилни йўқотишларсиз йиғиб олиш ҳамда ишларни тизимли ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.
Қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларни кенг жорий этиш натижасида меҳнат унумдорлиги ортиб, вақт ва ресурслар тежалмоқда. Бу эса нафақат соҳанинг иқтисодий самарадорлигини оширишга, балки деҳқон ва фермерлар меҳнатининг натижадорлигини таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда. Энг муҳими, ҳар бир жараённинг аниқ ҳисоб-китоб ва натижага йўналтирилган тарзда ташкил этилиши соҳада янги бошқарув маданияти шаклланаётганидан далолат беради.
Жиззах вилоятида ўрганилган ижтимоий ва иқтисодий лойиҳалар аҳоли турмуш сифатини яхшилаш, бандликни таъминлаш, тиббий хизматлар қамровини кенгайтириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш ҳамда қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар изчил ва ўзаро уйғунликда кечаётганини намоён этди. Бу каби ташаббуслар инсон қадрини улуғлаш ва ҳудудларни барқарор ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсатининг жойлардаги амалий натижаларини акс эттирмоқда.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмат