Жиззах вилоятида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари билан “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, асосий мақсадлари ва устувор вазифалари юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашувда Элдор Туляков “Ўзбекистон — 2030” стратегияси кенг жамоатчилик муҳокамалари асосида шакллантирилгани, шу боис унда аҳоли манфаатлари ва жамият эҳтиёжлари ўз ифодасини топганини таъкидлади.
Жамоатчилик муҳокамалари давомида билдирилган таклиф ва ташаббусларнинг инобатга олиниши Стратегияни фақат давлат идораларининг ҳужжати эмас, балки халқимизнинг орзу-интилишлари ва устувор манфаатларини ифодаловчи умуммиллий дастурга айлантирди.
Ўз навбатида, Стратегияда белгиланган мақсад ва вазифаларнинг амалга оширилиши давлат органлари билан бир қаторда нодавлат нотижорат ташкилотлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларидан ҳам юқори фаоллик ва масъулиятни талаб этади.
Таъкидланганидек, нодавлат нотижорат ташкилотлари Стратегия ижросини фақат кузатувчи сифатида эмас, балки уни амалга оширишда бевосита иштирок этувчи, жамоатчилик фикрини ифодаловчи ва аҳоли билан давлат органлари ўртасида амалий мулоқотни таъминловчи муҳим ҳамкор сифатида қатнашиши лозим.
Учрашувда Стратегиянинг 83-мақсади — эркин фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, Ўзбекистонни фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича минтақавий хабга айлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ушбу мақсад доирасида давлат дастурлари, шунингдек, биринчи ва иккинчи даражали стратегик режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этаётган маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари сонини камида 80 тага етказиш вазифаси белгилангани қайд этилди.
Бу мақсад нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш, уларнинг ижтимоий аҳамиятга молик масалалар бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда стратегик қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчилик манфаатларини янада тўлиқ ифодалашга хизмат қилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ҳақида маълумот берилди.
Хусусан, Фармоннинг 19-банди “в” кичик бандига мувофиқ, “Тараққиёт стратегияси” маркази Давлат дастурининг амалга оширилишини жойларга чиққан ҳолда, жамоатчилик фикрини инобатга олиб, танқидий ўрганиб бориш вазифаси юклатилган.
Мазкур вазифанинг сифатли ва холис ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари “Тараққиёт стратегияси” марказининг тегишли ишчи гуруҳлари фаолиятида иштирок этишга таклиф қилинди.
Чунки ҳудудлардаги ННТлар аҳолининг кундалик муаммолари, эҳтиёжлари ва кайфиятини яқиндан билади. Уларнинг тажрибаси ва жамоатчилик билан бевосита алоқаси Давлат дастури ижросини жойларда холис баҳолаш, мавжуд камчиликларни аниқлаш ва асосли таклифлар ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.
Маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳам мазкур жараёндаги иштироки алоҳида аҳамиятга эга. Депутатлар ўз сайловчилари манфаатларини ифодалаш, ҳудудий муаммоларни кўтариш, масъул ташкилотлар фаолияти устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш орқали Стратегия ижросининг натижадорлигига бевосита ҳисса қўшади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати