Анқара шаҳрида ўтказилган “Марказий Осиё — Туркия: ўзгарувчан дунёда муштарак келажак” форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари — Халқаро Марказий Осиё институти директори Жавлон Вахабов бошчилигидаги делегациянинг Туркиянинг SETA жамғармаси Бош координатори профессор Неби Миш билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия таҳлил марказлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, қўшма тадқиқотлар, экспертлик мулоқотлари ва амалий ташаббусларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Марказий Осиё ва Туркия ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашда таҳлил марказлари, илмий-эксперт доиралар ва академик институтлар ўртасидаги доимий мулоқот муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.
Учрашув якунида ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил давом эттириш, қўшма тадбирлар ва экспертлик алмашинувини кенгайтиришга келишиб олинди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати