2026 йил 23 июнь куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Покистон Ислом Республикаси Миллий мудофаа университети делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда делегация аъзолари учун янгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси бўйича тақдимот ўтказилиб, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков меҳмонларни стратегиянинг устувор йўналишлари доирасида белгиланган энг муҳим вазифалар ва мақсадли кўрсаткичлар билан таништирди.
Хусусан, иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларини такомиллаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил” иқтисодиёт тамойилларини кенг жорий этиш, давлат бошқарувини янада самарали ташкил этиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.
Шу билан бирга, ташқи сиёсат соҳасида мамлакат манфаатларига асосланган очиқ ва прагматик ёндашув, Марказий Осиё давлатлари билан яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро шериклар билан алоқаларни кенгайтириш, транспорт ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш, миллий хавфсизликни таъминлаш ҳамда Қуролли Кучлар салоҳиятини ошириш бўйича белгиланган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Тақдимот давомида “Тараққиёт стратегияси” марказининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ижроси устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш, амалга оширилаётган ислоҳотларни мониторинг қилиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш борасидаги фаолияти ҳам маълумот берилди.
Тадбир якунида томонлар Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари турли соҳаларда мустаҳкамланиб бораётганини қайд этдилар. Делегация аъзолари “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мамлакатнинг келгуси ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи муҳим ҳужжат эканини таъкидлаб, унда акс этган мақсад ва вазифаларнинг аҳамиятига юқори баҳо бердилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати