26 июнь куни Хитойнинг Шанхай шаҳрида “Ипак йўли электрон тижорати халқаро таҳлил марказлари альянсининг 2026 йиллик конференцияси” бўлиб ўтди.
“Сунъий интеллект ва Ипак йўли электрон тижорати” мавзусида ташкил этилган халқаро анжуман Фудан университети ҳузуридаги “Бир макон, бир йўл ва глобал бошқарув институти” мезбонлигида ўтказилди. Тадбирда Ипак йўли электрон тижорати халқаро таҳлил марказлари альянси аъзолари, давлат идоралари, таҳлил марказлари ҳамда етакчи электрон тижорат компанияларининг 30 га яқин вакиллари иштирок этди.
Конференцияда “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлими бошлиғи Фаррух Хакимов Ўзбекистонда рақамли трансформация, сунъий интеллект ва электрон тижорат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда эришилаётган натижаларга бағишланган тақдимот билан иштирок этди.
Тақдимотда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси, жорий йилги Давлат дастури ҳамда “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсадли кўрсаткичлар ва уларнинг амалий натижалари, соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, рақамли инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек, божхона омборлари тармоғини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, Ипак йўли электрон тижорати халқаро таҳлил марказлари альянси аъзолари иштирокидаги муҳокамаларда Хитой Савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро савдо ва иқтисодий ҳамкорлик академияси, Хитой халқаро электрон тижорат маркази, Шанхай халқаро тадқиқотлар институти, Фудан университети, Қашғар университети ҳамда “Hema”, “Taobao Flash Purchase”, “Meituan”, “JD.com” ва “Dewu” каби етакчи электрон тижорат компаниялари вакиллари сунъий интеллектнинг трансчегаравий электрон тижоратни ривожлантиришдаги аҳамияти юзасидан ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.
Муҳокамалар давомида сунъий интеллект технологиялари маҳсулот танлаш, кўп тилли мижозларга хизмат кўрсатиш, интеллектуал логистика, динамик нарх белгилаш ҳамда таъминот занжирини бошқариш жараёнларида самарадорликни сезиларли даражада ошираётгани қайд этилди.
Шу билан бирга, иштирокчилар миллий маълумотлар бошқаруви қоидаларидаги фарқлар, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш харажатлари ҳамда рақамли инфратузилманинг турлича ривожланганлиги каби долзарб муаммоларни муҳокама қилдилар. Шу муносабат билан Альянс доирасида сунъий интеллект стандартлари, трансчегаравий маълумотлар алмашинуви қоидалари ва техник стандартлар бўйича халқаро ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Конференция якунида иштирокчилар Ипак йўли электрон тижорати халқаро таҳлил марказлари альянси имкониятларидан самарали фойдаланиш, қўшма илмий тадқиқотлар, таҳлилий лойиҳалар ҳамда амалий ташаббусларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашдилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати