• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ШАНХАЙ АКАДЕМИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

“Тараққиёт стратегияси” марказида 2026 йилнинг 8 июль куни Хитой Ижтимоий фанлар академияси ҳузуридаги Шанхай академияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков, Марказнинг масъул ходимлари ҳамда Шанхай академиясининг Илмий-тадқиқотларни ривожлантириш бўйича директори Нянь Мэн раҳбарлигидаги делегация аъзолари иштирок этди.

Мулоқот давомида хитойлик ҳамкорларга янгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, уни амалга ошириш механизмлари ҳамда “Тараққиёт стратегияси” марказининг асосий вазифалари ва фаолияти ҳақида маълумот тақдим этилди. Шунингдек, эксперт-таҳлилий ва илмий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Тадбирнинг муҳим натижаси сифатида “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Хитой Ижтимоий фанлар академияси ҳузуридаги Шанхай академияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандум илмий-тадқиқот ва академик соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма тадқиқотларни амалга ошириш, экспертлар алмашинувини йўлга қўйиш, халқаро конференция ва давра суҳбатларини ташкил этиш, шунингдек, мутахассислар иштирокида тадқиқот дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни назарда тутади.

“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков имзоланган Меморандум доирасида амалий ва ўзаро манфаатли ташаббусларни рўёбга чиқариш бўйича Марказ ҳамкорликка тайёр эканини билдирди ҳамда томонлар келгусида қатор қўшма тадқиқотлар ва халқаро тадбирларни ташкил этиш юзасидан келишиб олдилар.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати