10 июль куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Корея халқаро тадқиқотлар ассоциацияси (KAIS) президенти Чон Ҳан Бом бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Жанубий Корея эксперт доиралари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, илмий-тадқиқот соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш ҳамда истиқболда амалга оширилиши мумкин бўлган қўшма ташаббуслар юзасидан фикр алмашилди.
Корея халқаро тадқиқотлар ассоциацияси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи Корея Республикаси ва Ўзбекистон стратегик ҳамкорлиги, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари билан кўп томонлама алоқаларнинг долзарб масалаларини ўрганиш ва амалий таклифлар ишлаб чиқишга қаратилганлиги таъкидланди.
Шунингдек, KAIS президенти Чон Ҳан Бом “Тараққиёт стратегияси” марказини Ўзбекистондаги муҳим ва истиқболли ҳамкори сифатида баҳолаб, келгусида ўзаро англашув меморандумини имзолаш таклифини билдирди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков меҳмонларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб бериб, уларга Марказ фаолияти, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни эксперт-таҳлилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳамда янгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг устувор йўналишлари ҳақида маълумот берди.
Учрашув якунларига кўра, томонлар ҳамкорликни институционал асосда йўлга қўйиш, ўзаро манфаатли илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, қўшма илмий нашрлар тайёрлаш ва халқаро экспертлик тадбирларини ташкил этиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати