2026 йил 16 июль куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Хитой Ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё тадқиқотлари институти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Институт директори Сунь Чжуанчжи бошчилигидаги Хитой делегациясини “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Марказ фаолияти, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда янгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, устувор йўналишлари ва уни амалга ошириш механизмлари ҳақида хабардор қилди.
Шунингдек, мулоқот давомида 2019 йил 20 июнда икки таҳлилий марказ ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандуми доирасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини йўлга қўйиш ҳамда экспертлар алмашинувини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар учрашув якунида стратегик тадқиқотлар йўналишидаги ҳамкорликни изчил давом эттириш, ўзаро тажриба алмашиш, илмий мулоқотни янада фаоллаштириш ҳамда халқаро тадбирларни биргаликда ташкил қилиш, жумладан, келгусида Марказ томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг асосий мазмун-моҳиятини хитой тилига таржима қилиниб нашрга тайёрланган тўпламини Хитой Ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё тадқиқотлари институтида тақдимотини ташкил қилиш ва кенг жамоатчиликка етказиш масалаларида келишиб олдилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати