“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Фарғона вилоятида “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланган саноатни ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, экспорт ҳажмини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича вазифалар ижроси ўрганилди.
Хусусан, Стратегияда 2030 йилга қадар тўқимачиликда ип-калавани қайта ишлаш даражасини 100 фоизга, енгил саноат экспортида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар улушини 65 фоизга етказиш ҳамда саноатда 1,8 миллион юқори даромадли иш ўрни яратиш вазифалари белгиланган.
Шу нуқтаи назардан, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Марғилон шаҳридаги “Наврўз” ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳамда Қўштепа туманида жойлашган “Innovative Apparel” МЧЖ фаолияти билан танишди.
Жараёнда хорижий инвестиция иштирокида амалга оширилаётган, қиймати 15 миллион АҚШ доллари бўлган трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси кўздан кечирилди. Лойиҳа доирасида йилига 15 миллион дона трикотаж маҳсулоти ишлаб чиқариш, 2 мингта доимий иш ўрни яратиш ҳамда маҳсулотларни тўлиқ экспортга йўналтириш режалаштирилган.
Шунингдек, “Наврўз” ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида умумий қиймати 61,9 миллиард сўмлик 21 та лойиҳа тўлиқ ишга туширилган. Натижада 456 та иш ўрни яратилган бўлиб, жорий йилнинг биринчи ярмида 23 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган ва 586,7 минг АҚШ долларлик экспорт амалга оширилган.
Мониторинг давомида ҳудудда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари самарадорлигини янада ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланган мақсадларга эришиш юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини кучайтириш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилиши белгиланди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати