Ислоҳотларнинг ҳақиқий натижаси қабул қилинган ҳужжатлар ёки ўтказилган йиғилишлар билан эмас, балки одамлар ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар давомида ўлчанади. Шу мақсадда Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йили Давлат дастури ҳамда «Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида белгиланган вазифаларнинг жойлардаги ижроси ўрганилмоқда.
«Тараққиёт стратегияси» маркази ишчи гуруҳи дастлаб Қува туманида бўлиб, таълим, соғлиқни сақлаш, транспорт, бандлик ва маҳаллаларда олиб борилаётган ишларнинг амалий ҳолатини таҳлил қилди. Асосий эътибор ислоҳотларнинг аҳоли турмушига кўрсатаётган таъсири, яратилган имкониятларнинг амалда қай даражада ишлаётгани ҳамда давлат хизматлари сифатига қаратилди.
Ташриф давомида мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларидаги шароитлар, ўқув хоналарининг жиҳозланиши, таълим-тарбия сифати, тиббиёт муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган хизматлар, дори-дармон таъминоти, жамоат транспорти фаолияти, шунингдек, маҳаллаларда ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар атрофлича кўздан кечирилди.
Ўрганишлар айрим масалаларда ижобий натижалар билан бир қаторда, ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжудлигини кўрсатди. Жумладан, айрим мактабгача таълим муассасалари ҳали ҳам тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминланмаган. Шунингдек, айрим маҳаллаларда маҳалла еттилиги фаолиятини ташкил этиш ва ҳудуддаги муаммоларни тизимли ҳал этиш борасида камчиликлар сақланиб қолаётгани қайд этилди.
Мутахассислар фикрича, бундай ўрганишларнинг асосий мақсади камчиликларни санаб ўтиш эмас, балки уларнинг сабабларини аниқлаш ва амалий ечимларни ишлаб чиқишдан иборат. Шу боис аниқланган муаммолар ҳамда илгари сурилган таклифлар умумлаштирилиб, тегишли тавсиялар берилди.
Ҳудудларда олиб борилаётган бундай таҳлиллар ислоҳотларнинг ҳақиқий самарасини баҳолаш, давлат дастурларининг жойлардаги ижросини такомиллаштириш ва энг муҳими, аҳолининг ҳаёт сифатини янада яхшилашга хизмат қилади. Бу каби ўрганишлар Фарғона вилоятининг бошқа туман ва шаҳарларида ҳам босқичма-босқич давом эттирилмоқда.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати