“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Наманган вилоятида “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланган саноатни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича вазифалар ижроси ўрганилди.
Хусусан, Стратегияда тўқимачилик саноатида хомашёни чуқур қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва соҳанинг экспорт имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Шу нуқтаи назардан, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Тўрақўрғон туманидаги “Наманган” эркин иқтисодий зонасида жойлашган “Ифтихор кийим саноат” корхонаси фаолияти билан танишди.
Жараёнда хорижий инвестиция иштирокида амалга оширилаётган, умумий қиймати 198 миллион АҚШ доллари бўлган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси кўздан кечирилди. Лойиҳа учун ажратилган майдонда зарур бино ва иншоотлар барпо этилиб, замонавий ишлаб чиқариш ускуналари Германия, Италия, Туркия ва Польша давлатларидан олиб келинган.
Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 80 минг тонна мато маҳсулотларини ташкил этади. Тўлиқ қувватда йилига 120 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, шундан 100 миллион АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилади. Шунингдек, корхона фаолияти орқали 2 мингта янги иш ўрни яратилган.
Мониторинг жараёнида корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, экспорт ҳажмини ошириш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда яратилган иш ўринларининг барқарорлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати