• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

НАМАНГАНДА ИСЛОҲОТЛАРНИНГ АҲОЛИ ҲАЁТИДАГИ АМАЛИЙ НАТИЖАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

“Тараққиёт стратегияси” маркази ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 19-21 август кунлари Наманган вилоятида Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг жойлардаги ижроси ўрганилди.

Жумладан, Наманган шаҳри, Давлатобод, Чортоқ ва Наманган туманларидаги кўп тармоқли ва оилавий поликлиникалар, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш марказлари, олий таълим муассасалари, транспорт хизмати объектлари, сув тежовчи технологиялар жорий этилган тажриба майдончалари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга оширилаётган ишлар жойига чиққан ҳолда кўриб чиқилди.

Ўрганишлар давомида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижроси, уларни амалга ошириш учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда кўрилаётган амалий чора-тадбирларнинг самарадорлигига эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, амалга оширилаётган ишлар аҳоли учун қулайликлар яратиш, хизматлар сифатини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, транспорт ва коммунал хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан самарали ва тежамкор фойдаланишга қаратилган амалий натижалар нуқтаи назаридан таҳлил қилинди.

Жойларда масъул ташкилотлар ва маҳалла фаоллари билан суҳбатлар ўтказилиб, белгиланган вазифаларнинг бажарилиши, мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокама қилинди. Шунингдек, аҳоли билан мулоқотлар давомида фуқароларнинг давлат дастурлари доирасидаги ислоҳотлардан хабардорлиги ва уларнинг кундалик ҳаётига таъсири юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланди.

Умуман, мониторинг жараёнида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Давлат дастури доирасида белгиланган вазифаларнинг жойлардаги ижроси, кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги, уларнинг аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигига таъсирига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиши белгиланди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати