2026 йил 25 август куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Япония ташқи савдо ташкилоти (JETRO)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош директори Юта Ичиносэ билан учрашди.
Мулоқот давомида икки ташкилотнинг асосий фаолият йўналишлари ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Жумладан, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Марказ фаолияти, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни эксперт-таҳлилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳамда янгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг устувор йўналишлари ҳақида маълумот берди.
Ўз навбатида, Юта Ичиносэ JETROнинг Япония ва хорижий давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш, япон компанияларининг хорижий бозорларга чиқишига кўмаклашиш ҳамда япониялик инвесторларни Ўзбекистонда ҳамкорлик қилиш имкониятлари ҳақида хабардор этиш борасидаги фаолияти билан таништирди.
Шу нуқтаи назардан, томонлар Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар.
Учрашувда томонлар амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро манфаатли илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, халқаро экспертлик тадбирларини ташкил этиш, жумладан, Япония бизнес вакиллари учун Ўзбекистондаги имкониятлар ҳақида доимий тақдимотлар ўтказиб бориш бўйича келишиб олдилар.
Бу борада қўшма тадқиқотлар, экспертлар иштирокидаги тадбирлар ва Ўзбекистондаги истиқболли йўналишларга бағишланган тақдимотларни мунтазам ташкил этиш орқали ҳамкорликни амалий мазмун билан бойитиш кўзда тутилмоқда.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати