28–29 сентябрь кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилаётган V Самарқанд инсон ҳуқуқлари форуми доирасида Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 60 йиллигига бағишланган экспертлар муҳокамаси бўлиб ўтди.
“Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 60 йиллигига бағишланган экспертлар муҳокамаси: қонун устуворлиги ва янги чақириқлар” мавзусидаги мазкур сессияни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Халқаро ҳуқуқшунослар комиссияси (ХҲК), “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) биргаликда ташкил этди.
Сессияга “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ва Халқаро ҳуқуқшунослар комиссиясининг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Темур Шакиров модераторлик қилди.
Муҳокама давомида Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг халқаро ва миллий ҳуқуқ тизимидаги ўрни, унинг нормаларини миллий қонунчилик ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётига самарали татбиқ этиш масалаларига эътибор қаратилди.
Хусусан, Пактнинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида эълон қилинган фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларнинг мажбурий кодификацияси сифатидаги аҳамияти, унинг нормаларини миллий ҳуқуқий тизимда самарали амалга ошириш йўллари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг шарҳларини инобатга олган ҳолда Пакт қоидаларини амалга оширишда миллий судлар, прокуратура органлари, маъмурий органлар ва адвокатларнинг ролига эътибор қаратилди. Индивидуал мурожаатлар тартиб-таомилининг миллий амалиётдаги ўрни, қўмитанинг фикр-мулоҳазаларини миллий суд ва бошқа ички иш юритиш жараёнларида амалга оширишнинг самарали механизмлари ҳам кўриб чиқилди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Алишер Усмонов, БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси, Қироллик Испания Академиясининг ҳуқуқшунослик ва қонунчилик бўлими вице-президенти, Мадрид Карл III университетининг халқаро оммавий ҳуқуқ профессори Карлос Рамон Фернандес Льеса, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ODIHR) Инсон ҳуқуқлари департаменти раҳбари Сьюзан Керр, Испания Жазони ижро этиш муассасалари бош котиби Пуэрто Солар Кальво, Россия халқаро ҳуқуқ ассоциацияси президенти Анатолий Яковлевич Капустин, Венгрия Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари девонининг Тенг муносабатлар бўйича йўналиши учун масъул бош директори Янош Видеманн, Қирғиз Республикаси Омбудсман институти Фуқаролар мурожаатлари ва ҳужжатлар билан ишлаш департаменти бошлиғи Кубанычбек Усeнов ҳамда Нидерландиянинг Тилбург университети Жиноят ҳуқуқи кафедраси доценти Полин Якобс маърузалар билан иштирок этди.
Мутахассислар Пактнинг 60 йиллик қўлланиш тажрибаси, унинг замонавий ҳуқуқий амалиётдаги аҳамияти, халқаро стандартларни миллий ҳуқуқий тизимда таъминлаш йўллари ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида юзага келаётган янги чақириқлар юзасидан ўз қараш ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Сессия якунида Пакт қоидаларини амалиётга самарали татбиқ этиш, инсон ҳуқуқларини кафолатлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, халқаро тажрибадан фойдаланиш ҳамда халқаро ва миллий институтлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати