“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан 21–25 сентябрь кунлари Андижон вилоятида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда давлат дастурларида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг амалга оширилиши ўрганилди.
Жумладан, Марказ экспертлари тегишли ташкилотлар масъуллари билан Андижон шаҳри ва Андижон туманида бўлиб, таълим, тиббиёт, аҳоли бандлиги, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги ҳамда инклюзив муҳитни таъминлаш йўналишларидаги ишлар билан танишдилар.
Тиббиёт соҳасида Андижон шаҳридаги кўп тармоқли марказий ва 1-сон оилавий поликлиникалар, шунингдек, Андижон туманидаги кўп тармоқли марказий ва 5-сон оилавий поликлиникалар фаолиятига эътибор қаратилди. Бунда Dmed ва электрон навбат тизимларининг ишлаши, тор соҳа мутахассислари билан таъминланганлик, замонавий тиббий жиҳозлардан фойдаланиш, физиотерапия хизматларини ривожлантириш, дори-дармонларни сақлаш шароитлари ҳамда аҳоли учун тиббий хизматлар қамровини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор берилди.
Таълим йўналишида Андижон давлат техника институтида инклюзив муҳитни шакллантириш, хусусан, ногиронлиги бўлган шахслар учун пандуслар, тактил йўлаклар, чақирув тугмалари ва мослаштирилган санитария хоналарини ташкил этиш билан боғлиқ вазифалар ҳолати ўрганилди.
Аҳоли бандлиги ва ижтимоий масалалар доирасида Андижон шаҳридаги “Намунавий Бирлик” ҳамда Андижон туманидаги “Оғуллик” маҳаллаларида хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка жалб қилиш, ишсиз аҳолини ўқитиш, ёшлар билан ишлаш, микролойиҳаларни амалга ошириш ва мавжуд ер ҳамда бинолардан самарали фойдаланиш бўйича ишлар ҳолати кўздан кечирилди.
Шунингдек, “Намунавий Бирлик” маҳалласида болалар кийимларини ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган тадбиркорнинг фаолияти билан танишилиб, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва экспорт имкониятларини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Марказ экспертлари қишлоқ хўжалиги йўналишида Андижон туманидаги “Аҳлиддин Илғор” фермер хўжалигида ташкил этилган тажриба майдончасида ҳам бўлиб, у ерда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва замонавий тежамкор суғориш технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Мониторинг натижалари асосида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва давлат дастурларида белгиланган вазифалар ижросини янада самарали ташкил этиш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ва мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланишга қаратилган тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиши белгиланди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан ҳудудларда белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини ўрганишга қаратилган мониторинг ишлари давом эттирилади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати