2026 йилнинг 5-6 октябрь кунлари Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли шаҳрида Марказий Осиё халқаро институти ва «Observer Research Foundation» таҳлил маркази ҳамкорлигида «Марказий Осиё – Ҳиндистон» таҳлил марказларининг биринчи форуми бўлиб ўтди.
Форумда Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатларининг дипломатик корпуси вакиллари, етакчи таҳлил марказлари, илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда академик ҳамжамият вакиллари иштирок этди.
Тадбирнинг «Иқтисодий шерикликни кенгайтириш: савдо-инвестиция алоқалари ва ишбилармонлик ҳамкорлиги» мавзусига бағишланган биринчи сессиясида «Тараққиёт стратегияси» маркази бўлмб бошлиғи Фаррух Хакимов маъруза билан иштирок этди.
Ф.Хакимов маърузада Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги икки ва кўп томонлама муносабатларнинг ривожланиш динамикаси, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг тобора кучайиб бораётгани ҳамда минтақа давлатларида кечаётган самарали рақамлаштириш жараёнлари ҳақида сўз юритди. Хусусан, Марказий Осиё давлатларида электрон ҳукумат ташаббусларини жорий этиш орқали давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш борасидаги тажриба ва амалий натижаларга эътибор қаратди.
Шунингдек, маърузада «Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишлари, уларнинг амалий натижалари ҳамда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ёритилди.
Икки кун давом этган форум муҳокамаларида савдо-инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, рақамли технологиялар, яшил энергетика ва муҳим минерал ресурслар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, таълим, маданият ва кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги алоқаларни чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Форум якунларига кўра, Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги узоқ муддатли шерикликни мустаҳкамлашда таҳлил марказлари мулоқотини изчил давом эттириш, қўшма тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.
Тадбир минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро манфаатли иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва долзарб масалалар юзасидан экспертлар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилди.