“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан 20–23-октябрь кунлари Тошкент вилоятида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда давлат дастурларида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг амалга оширилиш ҳолати ўрганилмоқда. Жараёнда эришилган натижалар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар таҳлил қилинмоқда.
Мазкур ўрганишлар доирасида Нурафшон шаҳрида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг ижросини таъминлашда мутасадди ташкилотларнинг масъулиятини ошириш, фуқаролик жамияти институтлари иштирокини кенгайтириш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Илҳомжон Арзиқулов, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков, вилоят адлия бошқармаси, давлат ва ҳудудий ташкилотлар вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар мутахассислари иштирок этди.
Элдор Туляков ўз чиқишида стратегик вазифаларнинг ҳудудлардаги ижросини холис баҳолаш, масъул идоралар фаолиятида натижадорликни таъминлаш ҳамда маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш зарурлигига эътибор қаратди. Шунингдек, тизимли муаммоларни аниқлаш, аҳолининг реал эҳтиёжларини ўрганиш ва уларнинг ечими юзасидан асослантирилган тавсиялар ишлаб чиқишда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигининг аҳамиятини таъкидлади.
Давра суҳбатида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор мақсадларни ҳудудлар кесимида амалга ошириш ҳамда давлат дастурлари ижроси учун масъул ташкилотлар олдида турган вазифалар муҳокама қилинди. Хусусан, Тошкент вилоятининг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари, аҳолини ташвишга солаётган долзарб масалалар ва уларнинг ечими бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди.
Таъкидланганидек, ислоҳотлар самарадорлигини фақат статистик кўрсаткичлар билан баҳолаш етарли эмас. Уларнинг амалий натижалари аҳолининг турмуш даражаси, таълим ва тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари, бандлик ҳамда ижтимоий инфратузилма сифатидаги ўзгаришларда намоён бўлиши лозим. Шу боис масъул ташкилотлар фаолиятини баҳолашда белгиланган вазифаларнинг аҳоли ҳаётига таъсирини ҳам ҳисобга олиш зарурлиги қайд этилди.
Мулоқотда давлат дастурлари ижроси устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш ва ҳудудий ННТларнинг фаоллигини ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг жойлардаги вазиятни ўрганиш, фуқаролар фикрини умумлаштириш, ижтимоий муаммоларни масъул идоралар эътиборига етказиш ҳамда уларнинг ечимида иштирок этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик мониторинги натижаларидан қарорлар қабул қилишда фойдаланиш ҳамда ННТлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати