“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсадларнинг амалий натижалари ҳудудларда яратилаётган янги иш ўринлари, аҳоли учун муносиб шароитлар ва кўрсатилаётган хизматлар сифатида намоён бўлади. Тошкент вилоятида олиб борилаётган ўрганишлар давомида ушбу йўналишлардаги ислоҳотларнинг жойлардаги ижросига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Нурафшон шаҳридаги ишлаб чиқариш корхонаси ва тиббиёт муассасасида бўлиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда тиббий хизматлар сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Хусусан, 2026 йилда фаолиятини бошлаган Туркиянинг “ESA Yapi Pazarlama” МЧЖ мебель ишлаб чиқариш корхонасида ишлаб чиқариш жараёнлари, ходимлар учун яратилган шароитлар ва корхонанинг ҳудуд аҳолиси бандлигини таъминлашдаги ўрни ўрганилди.
Маълум қилинишича, корхонада 150 нафар ходим меҳнат қилмоқда, уларнинг 125 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Айни пайтда Самарқанд–Бухоро лойиҳаси устида иш олиб борилаётгани, унинг амалга оширилиши натижасида қўшимча иш ўринлари яратилиши кутилаётгани билдирилди.
Шунингдек, Элдор Туляков Нурафшон шаҳар 1-сон оилавий поликлиникаси фаолияти билан ҳам танишди. Қарийб 57 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатувчи мазкур муассасада фуқаролар учун яратилган шароитлар, тиббий хизматларни ташкил этиш ва рақамлаштириш жараёнларига эътибор қаратилди.
Жумладан, поликлиникада DMED электрон тиббиёт ахборот тизимининг амалий қўлланилиши, ундан фойдаланиш жараёнида юзага келаётган муаммолар ҳамда тизимни такомиллаштириш имкониятлари муҳокама қилинди. Тиббиёт ходимларининг мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф ва мулоҳазалари тингланди.
Мазкур ўрганишлар “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифаларнинг жойлардаги амалий натижаларини баҳолаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тиббий хизматлар сифатини ошириш борасидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларнинг ечимига қаратилган таклифлар ишлаб чиқишга хизмат қилади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати