• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: 204 НАФАР ОЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИ ҒОЛИБЛАРИ, ЖАҲОН ВА ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАРИ ТУМАН ВА ШАҲАРЛАРГА БИРИКТИРИЛДИ


2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг
Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларининг Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бўйича ҳисобот даврида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

  • Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш;
  • Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш;
  • Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида 19 та спорт иншоотларини қуриш, 13 та мавжуд спорт иншоотларини реконструкция қилиш, 2 та мавжуд спорт иншоотларини капитал таъмирлаш;
  • Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини бошқаришни электронлаштириш;
  • Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш;
  • Аҳолини, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, спорт инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида республикада болалар-ўсмирлар спорт мактабларини ташкил этиш орқали уларнинг тармоғини кенгайтириш давлат дастурини ишлаб чиқиш;
  • Республика миқёсида ташкил этиладиган Ўзбекистон чемпионати ва Ўзбекистон кубоги мусобақаларида допинг тест намуналарини олиш тизимини жорий этиш;
  • 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да ўтказиладиган Олимпия ўйинларида муносиб тайёргарлик кўриш ва иштирок этиш;
  • Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги “Спорт” медиа маркази фаолиятини йўлга қўйиш белгиланди.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш борасида ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган спортчиларнинг бой ҳаётий тажрибаси ва салоҳиятидан кенг фойдаланиш мақсадида Олимпия ўйинлари ғолиблари, жаҳон ва Осиё чемпионлари бўлган 204 нафар спортчилар туман (шаҳар)ларга бириктирилди, 92 нафар ҳудди шундай спортчилар спорт мактабларининг раҳбарлик лавозимига тайинланди.

– Уюшмаган ёшлар, оилалар ўртасида жами 53 мингдан ортиқ оммавий спорт мусобақалари ўтказилди ва унда 4,2 млндан зиёд фуқаролар қамраб олинди. Хусусан, 1,3 млн дан зиёд аҳоли иштирокида 16 148 та оммавий спорт мусобақалари ўтказилди. 9 мингдан ортиқ маҳалладан 106 875 нафар ёшлар иштирокида тўрт босқичли “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақаси ўтказилди.

– “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг 1-босқичида, яъни таълим муассасаларининг ўзида 487 минг, туман (шаҳар) босқичида 94 минг, ҳудудий босқичида 7 мингдан ортиқ ўқувчилар қамраб олинди. “Универсиада” спорт мусобақаларининг таълим муассасалари босқичида 50 минг, ҳудудий босқичларида эса, 6 мингдан ортиқ талабалар қатнашди. “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестлари нормативлари бўйича республиканинг барча қатламдаги банд ва меҳнатга лаёқатли аҳолисининг 9,7 млн нафари жалб этилган.

– Республика миқёсида ўтказилган 261 та спорт мусобақаларида (Ўзбекистон чемпионати – 160 та, Ўзбекистон кубоги – 45 та ва Ўзбекистон турнирлари – 56 та) 155 174 нафар спортчилар иштирок этди.

– Мусобақалар ўтказиш орқали иқтидорли спортчиларни саралаш ва танлаш борасида ҳам сезиларли ўзгаришлар амалга оширилиб, йил бошидан буён шу вақтга қадар ўтказилган 176 та Ўзбекистон чемпионати, кубоги ва биринчиликлари мусобақаларида иштирок этган 145 374 нафар спортчилар орасидан иқтидорли спортчилар саралаб олинмоқда.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати