(2020 йил 1 апрель ҳолатига)
I. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш
Сенат ҳузурида Давлат бюджети ижроси устидан назорат олиб бориш бўйича бошқарма ташкил этилди.
Мақсад – Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этиш устидан Парламент назоратини ҳудудлар манфаатидан келиб чиққан ҳолда кучайтириш (3-банд).
___________________________________________________________
Қонунчилик палатаси фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди (4-банд).

Парламент текшируви институтидан самарали фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди (7-банд).

Қонунчилик палатаси ва «Ўзинфоком» маркази ўртасида «Электрон парламент» тизими лойиҳаларини амалга ошириш бўйича 540 млн. сўмлик шартнома имзоланди. 4 босқичдан иборат лойиҳанинг 1-босқичи – «Электрон паламент»нинг техник вазифалари ишлаб чиқилди. Қолган 3 босқичи май ойига қадар амалга оширилади. (10-банд).

Олий Мажлис палаталари Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қўшма қарори лойиҳаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти тўғрисида”ги Низом лойиҳаси ишлаб чиқилди (12-банд).

Сайлов тизимини янада такомиллаштириш мақсадида “Ўзбекистон миллий сайлов тизимини янада демократлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди (17-банд).

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қўшма қарори билан Парламент комиссиясининг янги таркиби тасдиқланди (19-банд).

Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқишга қартилган Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди (22-банд).

Мутахассисларни хорижда тайёрлашни ташкил этиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва давлат фуқаролик хизматчилари салоҳиятини ривожлантириш бўйича янги механизмни ўз ичига олган Президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳада “Эл-юрт умиди” жамғармаси олдига бир қатор муҳим вазифалар юклатилган. Жумладан:
иқтидорли ва истиқболли, айниқса республика ҳудудларидан давлат хизматчиларини тизимли излаш, танлаб олиш ва рағбат уйғотиш, уларни нуфузли хорижий таълим, илмий ва бошқа муассасаларда таълим олишини ташкил этиш;
профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган янги авлод кадрларини шакллантириш ва уларни давлат хизматига жалб этишга кўмаклашиш;
устувор ва ўта танқис бўлган мутахассисликларни аниқлаш, шу асосда Жамғарма стипендиатларини етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларда, шунингдек, танланган фаолият соҳаси бўйича илғор тажрибага эга бўлган ишлаб чиқариш, инновацион ва бошқа компанияларда ўқитишни ташкил этиш каби муҳим вазифалар назарда тутилган. (23-банд).

Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳага мувофиқ:
академия тузилмасида давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш ташкилий-услубий маркази, Мониторинг ва ижро интизоми бўлими ҳамда Медиа-марказ ташкил этиш, шунингдек, матбуот котиби ва ректор ёрдамчиси лавозимларини киритиш;
ҳар йили Академия магистратураси ва қайта тайёрлаш курсларига давлат грантлари бўйича умумий қабул квоталарининг камида 30 фоизини хотин-қизлар учун ажратиш;
академиянинг янгиланган тузилмаси, янги таҳрирдаги Устави, келгуси ўқув йиллари учун Академия қабул квоталари, Академияга қабул тартиби тўғрисида янги таҳрирдаги Низомини тасдиқлаш;
академияга белгиланган қабул квоталаридан ташқари очиқ танлов йўли билан тўлов-контракт асосида давлат фуқаролик хизматчиларини магистратура мутахассисликлари бўйича тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш каби вазифалар белгиланган (24-банд).

Вазирлар Маҳкамаси фаолиятида халқ билан мулоқот қилишнинг “қайта алоқа” воситаларини кенг жорий қилиш юзасидан чора-тадбирлар дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди (26-банд).

«Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани, Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани ва Янгийўл шаҳри ҳокимликлари фаолиятини баҳолаш мезонларини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди (27-банд).

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш самарадорлигини янада ошириш, нотўғри ёки зиддиятли ҳуқуқни қўллаш амалиётига олиб келадиган нормалар пайдо бўлишининг олдини олиш, уларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида 2020 йилга мўлжалланган ҳуқуқий мониторинг режаси ишлаб чиқилди.
Мазкур чора-тадбирлар режаси лойиҳасида қонун ҳужжатлари ижросини тўғри ташкил этиш, баҳолаш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг қуйи бўғинларигача етиб борилишини таъминлаш, белгиланган вазифа ва топшириқлар натижадорлигини таҳлил қилиб бориш масалалари кўзда тутилган (29-банд).

Республика даражасида қарорлар қабул қилишда маҳаллий ҳокимликларнинг иштирокини таъминлаш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. (30-банд).