(2020 йил 1 апрель ҳолатига)
V. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш
Қуролли Кучларни 2020-2025 йилларда ривожлантириш бўйича Комплекс дастурни тасдиқловчи Президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Қўшинлар тайёргарлигининг интенсивлиги ва сифатини кучайтириш, жангавор ва тезкор тайёргарлик бўйича турли машқлар ўтказиш ҳамда бошқа тадбирларни амалга ошириш дастурлари тасдиқланди.
Ҳарбий округлар ва ҳарбий маъмурий секторлар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “Йўл хариталари” асосида дала ўқув майдонлари объектлари халқаро талаблар асосида капитал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди (241-банд).
_________________________________________________________
Президентнинг “Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Мудофаа саноати комплекси корхоналарининг фаолиятини ривожлантириш ва ишлаб чиқариш тизимига замонавий технологияларни жорий этиш тўғрисида”ги қарорлари лойиҳалари ишлаб чиқилди. (242-банд).
_________________________________________________________
“Ўзбекистон Республикасида киберхавфсизликни таъминлаш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унда 2020-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси киберхавфсизлик тизимини такомилаштириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш кўзда тутилган (243-банд).
_________________________________________________________
Чегара ўтказиш пунктларида чегара ва божхона назорати сифатини яхшилаш мақсадида “Ғишткўприк”, “Ойбек”, “Жартепа”, “Тошкент халқаро аэропорти” ва “Айритом” чегара божхона постларига 5 та “боди-сканер” қурилмаси ажратилди.
“Яллама” чегара божхона постига “Автотранспорт воситалари давлат рақамини аниқлаш тизими” қурилмалари, постнинг кириш қисмига радиацион портал мониторлари (авто ва пиёда), 5 комплект рентген аппаратлари, 3 комплект авто тарозилари, 2 комплект муқим металл излагич, автоматик тўсиқлар (9 комплект электрон шлагбаум), 10 та компьютер, видео кузатув тизими ўрнатилди (247-банд).
_________________________________________________________
Республика миқёсидаги давлат ва жамоат ташкилотларида диний ақидапарастлик, экстремизм ҳамда терроризм билан боғлиқ таҳдидларнинг олдини олиш, диний соҳада амалга оширилаётган давлат сиёсатини тушунтиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирларини ташкил этиш мақсадида 24 та вазирлик, 14 та қўмита ва 7 та агентликда профилактик тадбирларни ўтказиш бўйича режа тасдиқланди. (250-банд).
_________________________________________________________
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ва давлат органларида халқаро рейтинглар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. (269-банд).
_________________________________________________________
Марказий Осиё минтақасидаги мамлакатлар билан барча соҳаларда ўзаро дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳидаги муносабатларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш бўйича амалий чора-тадбирлар хронологияси:
3 февраль куни Тошкент шаҳрида «C5+1» шаклида навбатдаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтди. Унда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ Давлат котиби иштирок этди.
20 февраль куни Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида 2019 йил 29 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасини муҳокама қилиш учун Марказий Осиё давлатларининг экспертлар йиғилиши бўлиб ўтди.
25 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев иккинчи Ўзбекистон-Қозоғистон ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида мамлакатимизга келган Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Маминни қабул қилди. Учрашувда савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация, энергетика, аграр тармоқларда, таълим, маданият соҳалари ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
25-26 февраль кунлари Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида Бош вазирлар А.Арипов и А.Мамин иштирокида «Агросаноат кооперацияси, саноат ва туризм соҳасида ҳудудий бизнеснинг ҳамкорлиги» мавзусида иккинчи ҳудудлараро форум бўлиб ўтди. Тадбир доирасида умумий қиймати қарийб 500 млн. доллар бўлган 30 дан ортиқ келишувга эришилди (274-банд).
_________________________________________________________
Хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича амалий чора тадбирлар хронологияси:
10-12 февраль кунлари Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Ҳайратон, Мозори-Шариф ва Қобул шаҳарларида Афғонистон Транспорт вазири, Балх вилояти ва Ҳайратон шаҳри, Савдо-саноат палатаси раҳбарияти, шунингдек, Балх вилояти ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, юкларни ташиш, жумладан транзит ўтказиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш чораларини излаш масалалари, шунингдек, ўзаро савдо ҳажмини ошириш кун тартибидаги асосий масалалар бўлди.
19-20 февраль куни Президент Ш.Мирзиёев Туркия Республикасига ташриф буюрди. Давлат раҳбарлари дастлаб тор доирада музокара ўтказди. Президентлар раислигида Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Музокараларда мамлакатларимиз ҳамкорлигига оид барча масалалар ва уларнинг ечимлари, истиқболдаги асосий вазифалар ҳамда қўшма лойиҳалар юзасидан келишувларга эришилди. Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши натижалари тўғрисида қўшма баёнот, шунингдек, иқтисодиёт, савдо, технологиялар соҳасига оид ҳужжатлар имзоланди.
5-12 март кунлари “Phills Management Consultant” компанияси вакилларининг республикага ташрифи доирасида Бухоро вилоятида 100 млн. долл.га тенг логистика ва учувчиларни тайёрлаш ўқув марказини ташкиллаштиришга эришилди ва тегишли Меморандум имзоланди.
Январь-март ойларида Исроилнинг Петах-Тиква, Арраба, Хайфа шаҳарлари мэрлари билан учрашув ўтказилди ва шаҳарлараро иккитомонлама иқтисодий, маданий ва гуманитар алоқаларни ривожлантиришга келишиб олинди. (275-банд).